5020-«Чет эл валютасидаги пул маблағлари» ҳисобварағи

5020-«Чет эл валютасидаги пул маблағлари» ҳисобварағи дебети бўйича ташкилот кассасига келиб тушган чет эл валютасидаги пул маблағлари акс эттирилади. Кредити бўйича ташкилот кассасидан тўланадиган чет эл валютасидаги пул маблағлари ва лимитдан ортиқча пулни банкка топшириш акс эттирилади.

5020-ҳисобварақ бўйича боғланиш:

 

Хўжалик
операцияси мазмуни

Ҳисобварақларнинг боғланиши

дебет

кредит

Ҳисобдор шахслар томонидан ишлатилмаган олдин олинган чет эл валютасидаги бўнакларнинг қайтарилиши

5020

4220-4290

Таъсисчилар ўзларининг улушлари ҳисобидан ташкилотнинг устав капиталига чет эл валютасидаги нақд пул маблағларини киритиши

5020

4610

Банкдаги тегишли ҳисобварақлардан пул маблағларининг кассага келиб тушиши

5020

5210

Ажратилган бўлинмалардан чет эл валютасидаги нақд пулнинг кассага келиб тушиши

5020

6110, 7110

Акцияни номинал қийматидан юқори нархда сотиш натижасида олинган эмиссия даромади

5020

8410

Харид қилинган ўз акциялари (пайлари)нинг харид қийматидан юқори қийматда қайта сотилиши:

- харид қиймати бўйича;

- харид қийматидан ошувчи фарқ бўйича

 

 

5020

5020

 

 

86108620

9590

Харид қилинган ўз акциялари (пайлари)нинг харид қийматидан паст қийматда қайта сотилиши:

 

 

- сотиш қиймати бўйича

5020

86108620

- харид қийматидан паст фарқ бўйича

9690

86108620

Чет эл валютасидаги аъзолик бадаллари ва бошқа мақсадли тушумларнинг келиб тушиши

5020

8830, 8890

Маҳсулот, иш ва хизматларнинг чет эл валютасидаги нақд пулга сотилиши

5020

90109030

Асосий воситалар ва бошқа активларни сотишдан чет эл валютасидаги тушумнинг нақд пулда олиниши

5020

92109220

Қимматли қоғозларни харид қилиш билан боғлиқ чет эл валютасидаги харажатларнинг тўланиши

06105810

5020

Ташкилотнинг ажратилган бўлинмалари ҳисобига чет эл валютасида нақд пул тўланиши

4110

5020

Чет эл валютасидаги ҳисобдор суммаларнинг берилиши

42204290

5020

Чет эл валютасидаги пул маблағларининг камомади (инвентаризация натижасида)

4730

5020

Чет эл валютасидаги пул маблағларининг кассадан топширилиши ва банкдаги ҳисоб-китоб ҳисобварағига ўтказилиши

5210

5020

Пул эквивалентларининг чет эл валютасидаги нақд ҳисоб-китоб бўйича харид қилиниши

5610

5020


Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг