Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Қандай қилиб subsidiya.mf.uz орқали субсидиялар олиш мумкин
Subsidiya.mf.uz электрон платформаси тест режимида ишга туширилди. У орқали юридик ва жисмоний шахслардан субсидиялар ёки компенсациялар олиш учун аризалар қабул қилинади. Buxgalter.uz у қандай ишлашини аниқлаштирди.
Ҳозирги вақтда subsidiya.mf.uz орқали 18 та вазирлик ва идоралардан 80 дан ортиқ субсидиялар турларини олиш мумкин. Мана фақатгина рўйхатнинг бир қисми:
Номи |
НҲҲ – асос |
Томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш қийматининг бир қисмини қоплаш |
25.10.2019 йилдаги ПҚ-4499-сон қарор |
Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлажак ҳосилини суғурталаш шартномалари бўйича суғурта харажатларининг 20%ини қоплаш учун субсидия |
02.08.2019 йилдаги ПҚ-4412-сон қарор |
Пахта ва дон далаларини суғориш учун насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергия харажатларини қоплаш |
28.02.2018 йилдаги ПҚ-3574-сон қарор |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, доривор ўтлар ва ўсимликларни, шунингдек маҳаллий табиий минерал хом ашёни қайта ишлаш, шунингдек халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш учун субсидиялар |
18.01.2017 йилдаги ПҚ-2731-сон қарор |
Қишлоқ хўжалигига қарашнинг янги технологияларини жорий қилиш, сувни тежаш технологияларини жорий этган ҳолда замонавий иссиқхоналарни қуриш, совутиш ускунасини фойдаланишга киритиш, замонавий чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни, гўшт, сут, тери ва жунни қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш учун субсидия |
18.01.2017 йилдаги ПҚ-2731-сон қарор |
Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан маҳаллийлаштириш даражаси 20% кам бўлмаган ҳолда - техника нархининг 15%и миқдорида субсидия |
31.07.2019 йилдаги ПҚ-4410-сон қарор |
Комбайнларни хорижда хизмат кўрсатиш (хизматлар экспорти) учун ташиш транспорт харажатларининг 80%ини компенсация қилиш |
31.07.2019 йилдаги ПҚ-4410-сон қарор |
Қишлоқ хўжалиги техникаси лизинги ва кредитлаш бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун 10 фоиз бандигача субсидия |
12.07.2019 йилдаги 578-сон ВМҚ |
Хусусий мактабгача таълим муассасалари учун преференциялар |
18.12.2017 йилдаги 991-сон ВМҚ |
ДХШ асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотлари учун преференциялар |
05.04.2018 йилдаги ПҚ-3651-сон қарор |
Оилавий мактабгача таълим муассасалари учун преференциялар |
30.07.2018 йилдаги 595-сон ВМҚ |
Маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасалари харажатларини қоплаш учун субсидиялар |
01.08.2018 йилдаги ПҚ-3892-сон қарор |
Қоракўл ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари учун субсидиялар |
16.08.2019 йилдаги ПҚ-4420-сон қарор |
Ҳар бир импорт қилинган қўй ва эчки эмбриони учун чорвадорларга субсидиялар |
09.02.2021 йилдаги ПҚ-4984-сон қарор |
Тик қудуқларни бурғулаш, насос станцияларини қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидиялар |
02.09.2020 йилдаги ПФ-6059-сон Фармон |
Тутзорларда томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш, майдони 35 гектардан зиёд тутзорларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуриш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидиялар |
17.01.2020 йилдаги ПҚ-4567-сон қарор |
Ипак қурти уруғи етиштириш учун субсидиялар |
31.07.2019 йилдаги ПҚ-4411-сон қарор |
"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидияларс |
11.03.2021 йилдаги 132-сон ВМҚ |
"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларини қоплаш |
11.03.2021 йилдаги 132-сон ВМҚ |
"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидиялар |
11.03.2021 йилдаги 132-сон ВМҚ |
Боғдорчиликда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга субсидиялар |
20.03.2019 йилдаги ПҚ-4246-сон қарор |
Боғдорчилик эҳтиёжлари учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга субсидиялара |
20.03.2019 йилдаги ПҚ-4246-сон қарор |
Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар |
Меҳнат вазирлигининг буйруғи АВ рўйхат рақами 3163, 31.05.2019 й. |
Иш берувчиларнинг ходимларни ўқитиш ва қайта тайёрлашга харажатларининг бир қисмини қоплаш |
29.04.2019 йилдаги ПФ-5712-сон Фармон |
Ҳунармандлар уюшмасига аъзолик бадалларини қоплаш |
11.08.2020 йилдаги ПҚ-4804-сон қарор |
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари УФга бадалнинг бир қисмини қоплаш |
11.08.2020 йилдаги ПҚ-4804-сон қарор |
Ариза қандай топширилади
OneID тизими орқали платформада идентификациядан ўтинг, “Аризани онлайн тошириш” опциясини танланг ва таклиф қилинган шаклни тўлдиринг.
Платформада сизнинг шахсий кабинетингизда сизнинг барча топширилган, маъқулланган ёки рад этилган аризаларингиз тўғрисидаги ахборот сақланади.
Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади