003 – Қайта ишловга қабул қилинган материаллар
003-ҳисобварақдан ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан тўлов амалга оширилмайдиган ва қайта ишлаш учун берилган буюртмачининг хом ашё ва материалларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун фойдаланилади. Хом ашё ва материалларни қайта ишлаш ёки қўшимча ишлов бериш (буюртмачининг хом ашё ва материалларининг қийматидан ташқари) харажатларининг ҳисоби харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда юритилади.
Қайта ишловга қабул қилинган буюртмачининг хом ашё ва материаллари 003-ҳисобварақда шартномада кўрсатилган баҳоларда ҳисобга олинади.
Мазкур ҳисобварақ бўйича аналитик ҳисоб буюртмачилар, хом ашё ва материалларнинг турлари, навлари ва уларни сақлаш жойлари бўйича юритилади.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter