Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича даромадни қандай тўлаш керак
Тавсияда:
– меҳнат шартномаси билан ФҲТ шартнома ўртасидаги фарқ;
– ФҲТ шартнома турлари;
– ФҲТ шартномалар бўйича тўловлардан солиқлар;
– ижрочи хизмат сафарининг қонунийлиги;
– ФҲТ шартнома бўйича тўловлар учун ҳужжатларни расмийлаштириш;
– ФҲТ шартнома бўйича бўнак тўлаш.
Агар сиз ишлар ижрочиси билан муносабатингизни Меҳнат кодекси билан эмас, Фуқаролик кодекси билан тартибга солинишини истасангиз фуқаровий-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузинг.
Бундай шартнома бўйича:
- ижрочи буюртмачи сифатида сизга хизмат кўрсатади ёки ишни бажаради;
- буюртмачи уларнинг бажарилишига қараб ҳақ тўлайди;
- буюртмачида Меҳнат кодексида назарда тутилган мажбуриятлар йўқ, хусусан, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини, тунги вақтларда, дам олиш ва байрам кунларида, қайта ишлашда ишлаганлиги учун қўшимча тўловларни тўлаш, таътилларни тақдим этиш бўйича ва ҳ.к. унинг мажбуриятларига кирмайди;
- ижрочида буюртмачининг ички меҳнат қоидаларига ва бошқа ички ҳужжатларига риоя этиш мажбурияти йўқ;
ФҲТ шартнома меҳнат келишуви белгиларини ўзида акс эттирмаслиги керак. Унда «ходим», «иш берувчи», «иш ҳақи» атамаларидан фойдаланманг. Меҳнат интизомига риоя этиш заруриятини, хизмат сафарига юбориш имкониятини ва бошқаларни кўрсатманг. Акс ҳолда ФҲТ шартномани қуйидаги оқибатларга олиб келадиган меҳнат шартномаси сифатида тан олиш хатари мавжуд:
- ижрочининг ҳуқуқий статуси ўзгаради – у меҳнат кодексида назарда тутилган кафолатлар ва...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter