Хизматлар импортининг солиқ оқибатлари: ҚҚС

preview

Хорижий компания айнан битта шартнома бўйича Ўзбекистоннинг қўшма корхонасига хизмат кўрсатади. Хизмат кўрсатишнинг бир қисми – Ўзбекистон ҳудудида, бошқа қисми – чет мамлакатда амалга оширилади. Бундай вазиятда хизматларни  ҚҚСга тортишни қандай тартибда амалга ошириш лозим?

“ҚК билан хорижий компания  (Туркия) ўртасида Техник кўмак кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур ҳужжатга мувофиқ,  корхона хорижий компанияга қуйидагилар учун пул тўлайди:

  • технологик ҳужжатларни тайёрлаганлиги (шартнома умумий  суммасининг 60% ҳисобланган ҳужжатлар Туркияда тайёрланади);
  • технологик линияларни ўрнатганлиги (Ўзбекистондаги  қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш майдонларида ўрнатиладиган линиялар шартнома умумий суммасининг 10% ташкил этади);
  • технологик синовлар учун (шартнома умумий  суммасининг 30% ташкил этади ва Туркияда ўтказилади.  

Мазкур ишларнинг қайси бири ҚҚСга тортилади?”

 

«Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори  Радмила КАРИМОВА :

– Хорижий компания томонидан кўрсатиладиган хизматдан ҚҚСни тўлаш бўйича мажбурият, агар Ўзбекистон реализация қилиш жойи, деб тан олинса, юзага келади .

Умумий қоидада қайд этилишича, агар СК 241-моддасида бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса, уларнинг харидорлари фаолият юритиши ёки Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлиши шарти билан хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси, деб тан олинади .

Ўзбекистон реализация қилиш жойи сифатида тан олинган аниқ ҳолатлар  СК 241-м. 3-қ. билан белгиланган.

Хорижий  компания билан шартнома юзасидан кўриб чиқилаётган ҳолатда комплекс хизматлар кўрсатилади, улардан асосий мақсад – Ўзбекистондаги юридик шахс учун технологик линиялар ўрнатиш.

Мазкур хизматлар ўзбекистонлик юридик шахс ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш қувватлари билан боғлиқ. Демак, хизматларни реализация қилиш жойи сифатида Ўзбекистон тан олинади .

Туркияда кўрсатиладиган технологик ҳужжатни тайёрлаш ва таъминлаш бўйича хизматлар ҳамда технологик синовларни ўтказиш, мазкур ҳолатда, асосий хизматларга нисбатан ёрдамчи ҳисобланади.

Агар хизмат кўрсатиш асосий хизматларни сотишга нисбатан ёрдамчи хусусиятга эга бўлса, шундай реализация қилиш асосий хизматларни реализация қилиш сифатида тан олинади .

Демак, норезидент томонидан кўрсатиладиган хизматларни сотишдан айланма ҚҚСга тортилади.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


ҚҚС ҚҚС ҚҚС /uz/publish/doc/text174040_hizmatlarni_eksport_qilishning_soliq_oqibatlar_qqs