Фойда солиғи ҳисоб-китоби қандай тузилади

14.04.2022
author avatar

Иродахон Аббосхонова

МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти
Эътибор беринг
Тавсия 2022 йил учун янги ҳисобот шаклини ҳисобга олган ҳолда янгиланди.

Тавсияда:

– ҳисоб-китоб қачон тақдим этилади;
– ҳисоб-китобни тузиш тартиби:
       жами даромад;
        чегириладиган харажатлар;
        солиқ солинадиган фойда;
        имтиёзлар;
        ноль даражали ставка қўлланиладиган фойда;
        солиқ солинадиган база;
        солиқ ставкаси;
        ногиронлар меҳнатидан фойдаланганда тузатишлар киритиш;
        солиқ суммаси;
        бўнак тўловлари;
        Президентнинг ПФ-5252-сон фармони бўйича солиқларни камайтириш;
         ДМ рўйхатга қўйилишидан олдин норезидентдан ушлаб қолинган солиқ миқдори;
        ДМнинг соф фойдаси;
       бюджетга тўланадиган солиқ.

 

Ҳисоб-китоб қачон тақдим этилади

010-«Жами даромад ҳаммаси» сатри суммаси  жами даромаддан қуйидагилар чегирилган суммадан аниқланади:

  • тўлов манбаида солиқ солинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар;
  • нодавлат нотижорат ташкилотларининг қуйидагилардан даромадлари:

– валюта курси фарқларидан;
– диний фойдаланиш учун товар сотишдан.

Уни аниқлаш учун ҳисобот (солиқ) даврида ташкилот томонидан Ўзбекистонда ва унинг  ташқарисидаги манбалардан олинган жами даромадларни акс эттиринг (Ҳисоб-китобга 1-сон илованинг 020–220-сатрлари)

1-сон илованинг 010-сатрида давр учун жами даромадлар автоматик тарзда акс этади.

1-сон илованинг 010-сатрида давр учун жами даромадлар қуйидаги формула бўйича  автоматик тарзда аниқланади:

 010-сатр – 110-сатр – 121-сатр – 131-сатр – Ҳисоб-китобга 1-сон илованинг 150-сатри.

Ҳисоб-китобни тузиш тартиби

Фойда солиғи ҳисоб-китобини сўмда тўлдиринг.

Барча кўрсаткичларни йил бошидан ўсиб борувчи тартибда акс эттиринг. Мисол учун 2-чорак учун ҳисоб-китобни тузишда 1-ярим йиллик кўрсаткичларини акс эттиришингиз лозим. 

Эътибор беринг
Ушбу қоидадан истисно мавжуд. Агар сиз йил давомида фойда солиғи тўловчисига ўтган бўлсангиз, барча кўрсаткичларни фойда солиғига ўтган санадан бошлаб ўсиб борувчи якун бўйича акс эттиринг.

Ҳисоб-китобнинг ҳар бир сатрини кўриб чиқамиз.

«Жами даромадлар» сатри...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг