ДСҚ ЭҲФ тизимининг янги функционалини синовдан ўтказмоқда

preview

Янгиликлар МХИК ва ҚҚС билан ишлашни соддалаштириш, хатоларни энг паст даражага туширишга қаратилган. Бироқ тест варианти барча операторлар уни жорий қилишни бошлагунга қадар маромига етказиб қайта ишлашни талаб қилади.

 

Сервиснинг бош саҳифасида тадбиркорлик субъекти бир йўла иккита нарсани кўради:

  • у ҚҚС тўловчиси ҳисобланадими;
  • ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг мақоми (амалда, тўхтатилган, бекор қилинган).

Шунингдек, бош саҳифага гуруҳлар бўйича ҚҚС бўйича имтиёзлар кодлари маълумотномаси чиқарилган:

1) товарлар ҚҚСсиз;

2) хизматлар ҚҚСнинг ноль ставкаси билан;

3) ҚҚС тўловчилари бўлмаган ташкилотлар;

4) ҚҚСнинг “ноль” ставкасини қўллайдиган ташкилотлар.

Имтиёзни ҳисобварақ-фактураларда акс эттириш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг функционали ёрдамида ва ЭҲФ оператори сайтида муайян созлашни амалга ошириш зарур.

“ҚҚС ставкаси” ва “Имтиёзлар” устунлари товар номини киритиш чоғида автоматик тарзда тўлдирилади.

ЭҲФда “Товар номи” устуни МХИК устуни тўлдирилгандан кейин автоматик тарзда тўлдирилади. Бу МХИКни товар ишлаб чиқарувчиси (импортёри)дан якуний истеъмолчига қадар бир хилда қўллаш мақсадида амалга оширилган.

МХИКни ЭҲФда акс эттириш учун, илгаригидек, tasnif.soliq.uz сайтида керакли кодларни “танланганлар”га сақлаш зарур.

Янгиликларни ҳавола бўйича синовдан ўтказиш мумкин. Фикр-мулоҳазаларни ДСҚ Factura test ТГ-гуруҳида йиғади. Бу ҳақиқатан муҳим, сабаби айрим камчиликлар бўлиши мумкин.

Хусусан, илгари бухгалтерлар МХИК устунини тўлдириш ҳолати бўйича “Товарлар (ишлар, хизматлар) номи”ни автоматик тарзда тўлдиришга қарши фикр билдиришганди, чунки:

  • агар товарга у турли сиғимдаги идишларга қадоқланиши мумкинлигини ҳисобга олмайдиган умумий МХИК назарда тутилган бўлса, ҳисобварақ-фактура ўқиш учун ноқулай бўлайди. Ахир товарнинг идентификация рақами (штрих-коди) ўзининг дастлабки шаклида, агар товарга ёйилма олинмаса, у қандай товарлигини тушуниш имконини бермайди;
  • барча товарларнинг ҳам штрих-коди мавжуд эмас (уни олиш - ихтиёрий иш). Бу ҳолда ҳисобварақ-фактурада умуман айни бир товар турли сиғимдаги идишларга қадоқланганлигини акс эттириш имкони йўқ.

 

Хуллас:

Янги функционални бу ерда синовдан ўтказиш мумкин.

Биринчи навбатда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратинг:

  • сизнинг ҚҚС тўловчиси мақомингиз тўғри акс эттирилганми;
  • ҳисобварақ-фактурани шакллантиришда ҚҚС бўйича имтиёзлар автоматик тарзда тўғри акс эттириляптими (уларни чап менюда жойлаштирилган маълумотнома билан солиштиринг);
  • “МХИК” ва “Товарлар (ишлар, хизматлар) номи” устунлари тўғри тўлдириляптими.

Саволлар, фикр-мулоҳазаларни ҳавола бўйича жўнатинг.

Олег ГАЕВОЙ


ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text175347_dsq_ehf_tizimining_yangi_funkcionalini_sinovdan_utkazmoqda