Бухгалтер билиши керак бўлган барча ахборот – Buxgalter Pro да:
Шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар қийматини ҳисоблаш тартибини 17.09.2021 йилдаги 579-сон ВМҚга 2-иловага 6-илова МВнинг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди:
- “Хизматлар қиймати объектнинг смета қийматидан фоизда аниқланади 17.09.2021 йилдаги 579-сон ВМҚга 2-иловага 6-илова. Бунда смета қиймати ҚҚС билан олинадими ёки ҚҚСсиз, деган савол туғилади.
Энг аввало, смета қиймати нима эканлигини аниқлаштириб оламиз.
Амалдаги қонунчилик ушбу тушунчани аниқлаштирмайди. Умумқабул қилинган амалиётдан келиб чиқиб, смета - бу қуйидагиларни аниқлайдиган ҳужжат, дейиш мумкин:
- ишлар ҳажми, таркиби (объектни қуриш, реконструкция қилиш ёки таъмирлаш ва ҳ.к.);
- шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ уларни бажариш учун харажатлар.
Ишларнинг смета қийматида пудратчининг бошқа харажатлари таркибида ишларни бажаришдан олишни режалаштираётган фойдаси ҳам ҳисобга олинади.
Объектнинг смета қийматида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси кўпинча буюртмачи учун харажат ҳисобланмайди, у ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайдиган ҳоллар бундан мустасно. Солиқ объект қийматидан алоҳида ҳисобга олинади 5-сон БҲМС 11-б., АВ рўйхат рақами 1299, 20.01.2004 й. 4-сон БҲМС 15-б., АВ рўйхат рақами 3259, 30.06.2020 й. 21-сон БҲМСга 2-илова 189-191-б., АВ рўйхат рақами 1181, 23.10.2002 й..
Шунингдек, солиқ тўловчиси бўлган пудратчи бажарилган ишлар ҳажмини (даромадни) бухгалтерия ҳисоби, молиявий ва солиқ ҳисоботида ҚҚСсиз акс эттиради Низомнинг “В” бўлими, 1.1-б., АВ рўйхат рақами 54, 05.02.1999 й. СК 297-м..
Юқорида баён этилганлар асосида шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар қиймати мазкур лойиҳа бўйича бажариладиган ишларнинг смета қийматидан ҚҚСсиз, тегишли ставкани қўллаган ҳолда ҳисобланади, деб хулоса қилиш мумкин. Яъни, Шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга 6-иловада кўрсатилган смета қиймати - бу ҚҚСсиз смета бўйича соф қиймат”.
- 13 800 000 минг сўм : 115 х 100 = 12 000 000 минг сўм.
- 12 000 000 минг сўм х 0,1% = 12 000 минг сўм.