Номоддий активлар амортизациясини ҳисоблаш тартиби
Тавсияда:
– НМА амортизациясини ҳисоблаб ёзишга оид умумий қоидалар;
– НМА фойдали хизмат муддати қандай аниқланади;
– НМА амортизацияси ҳисоблаб ёзиладиган қиймат;
– НМА амортизациясини турли усулларда ҳисоблаб ёзиш;
– амортизацияни ҳисоблаб ёзишнинг бухгалтерия ҳисоби.
Номоддий активлар амортизациясини ҳисоблаб ёзишга оид умумий қоидалар
Амортизация – бу НМА қийматини уларнинг фойдали хизмат муддати давомида корхона харажатларига аста-секин ўтказишдир .
НМА амортизациясини:
- объект НМА таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб;
- ҳар бир объект бўйича НМА эскириши ҳисобга олинадиган счётлар (0500-счётлар)да акс эттириш йўли билан ҳар ойда;
- объектнинг амортизацияланаётган қиймати тўлиқ сўндирилгунига ёки унинг чиқиб кетишига қадар ҳисоблаб ёзинг. НМА чиқариб юборилган ва балансдан ҳисобдан чиқарилган тақдирда амортизацияни сўнгги бор у чиқариб юборилган ойда ҳисоблаб ёзинг .