Nomoddiy aktivlar amortizatsiyasini hisoblash tartibi

01.01.2023
author avatar

Iqtisodiyot va moliya vazirligi mutaxassislari

Buxgalteriya hisobi va audit uslubiyati boʻlimi
author avatar

Oleg SOY

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– НМА амортизациясини ҳисоблаб ёзишга оид умумий қоидалар;
– НМА  фойдали хизмат муддати қандай аниқланади;
– НМА  амортизацияси ҳисоблаб ёзиладиган қиймат;
– НМА  амортизациясини турли усулларда ҳисоблаб ёзиш;
– амортизацияни ҳисоблаб ёзишнинг бухгалтерия ҳисоби.

 

Номоддий активлар амортизациясини ҳисоблаб ёзишга оид умумий қоидалар 

Амортизация – бу НМА  қийматини уларнинг фойдали хизмат муддати давомида корхона  харажатларига аста-секин ўтказишдир .

НМА  амортизациясини:

  • объект НМА  таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб;
  • ҳар бир объект бўйича НМА  эскириши ҳисобга олинадиган счётлар (0500-счётлар)да акс эттириш йўли билан ҳар ойда;
  • объектнинг амортизацияланаётган қиймати тўлиқ сўндирилгунига ёки унинг чиқиб кетишига қадар ҳисоблаб ёзинг. НМА  чиқариб юборилган ва балансдан ҳисобдан чиқарилган тақдирда амортизацияни сўнгги бор у чиқариб юборилган ойда ҳисоблаб ёзинг .
Эътибор беринг
НМАдан фойдаланишда бевосита ва билвосита чекловлар мавжуд бўлган тақдирда, мисол учун, НМАнинг муайян объекти билан боғлиқ асосий воситалар ёки бошқа активларни консервациялаш, реконструкция ва модернизация қилишда (ЭҲМ учун дастур сақланадиган серверларни консервациялаш) амортизация ҳисоблаб ёзишни тўхтатиб туринг
lock

Batafsil oʻqish uchun Buxgalter Pro ga obuna boʻling