Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Онлайн-НКМ тизимида комитент ва воситачилар учун нима ўзгарди
Онлайн-НКМ тизими солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда сотувлар тўғрисидаги маълумотларни автоматик тарзда акс эттиради. Яқинда унга ўзгартиришлар киритилди. Комитент ва воситачи турли солиқларни (ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ) тўлаган тақдирда энди воситачилик шартномаси бўйича товарларни сотишдан олинган тушум қандай акс эттирилишини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ICT департаменти бошлиғи Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ гапириб берди:
- “Воситачилик шартномаси асосида товарларни реализация қилишда (хизматлар кўрсатишда) чекда комитентнинг СТИРи кўрсатилади, солиқ ҳисоботини шакллантиришда эса унинг мақоми ҳисобга олинади.
Агар комитент - ҚҚС тўловчи бўлса, чек суммаси автоматик тарзда унинг ҚҚС бўйича ҳисоботида акс эттирилади. Агар у - айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлса, тегишинча - айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботида ҳисобга олинади.
Онлайн-НКМ тизими чеклар суммаларини қуйидаги тўртта эҳтимолий комбинациялар бўйича солиқ ҳисоботида аниқ акс эттиради:
1) воситачи ва комитент - айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар;
2) комитент - айланмадан олинадиган солиқ тўловчи, воситачи - ҚҚС тўловчи;
3) комитент - ҚҚС тўловчи, воситачи - айланмадан олинадиган солиқ тўловчи;
4) комитент ва воситачи - ҚҚС тўловчилар”.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади