Ўзбекистонликлар Президент фармони билан Янги йилда 5 кун дам олишади

preview

 

Эътибор беринг
Материалда “2022 йил 4 январь” санасига нисбатан аниқлаштирувчи тузатиш киритилди.

Президент томонидан “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. 5-кунлик ва 6-кунлик иш ҳафталари режимида бу иш вақти тақвимига қандай таъсир қилишини “Норма” эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

- “Ўзбекистонликлар 2021 йил 31 декабрдан 2022 йил 4 январга қадар танаффуссиз 5 календарь кун дам олишади:

  • 2021 йил 31 декабрь - барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) қўшимча дам олиш куни  ;
  • 2022 йил 1 январь - Янги йил муносабати билан дам олиш куни ;
  • 2022 йил 2 январь -  якшанба куни, барча учун умумий дам олиш куни ;
  • 2022 йил 3 январь - барча ходимлар учун қўшимча дам олиш  куни ;
  • 2022 йил 4 январь - 6-кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5-кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун эса - бу 2022 йил 8 январдан (шанба) кўчирилган дам олиш куни. Яъни “беш кунликлар” ушбу кунни 2022 йил 8 январда ишлаб беришларига тўғри келади, бу “олти кунликлар”га татбиқ этилмайди, сабаби шанба  улар учун доимий иш куни.

 

- ПФ-35-сон Фармон чиққунга қадар расмийлаштирилган, давомийлиги 2021 йил декабрдан 2022 йил январга ўтадиган  таътилларга қандай тузатиш киритиш мумкин? Таътил кунлари ҳисоб-китобига қайси дам олиш кунлари киритилади?

- Бундай таътиллар давомийлигига: 2021 йил 31 декабрь, 2022 йил 1, 2 ва 3 январь қўшилмайди.

2022 йил 4 январь 5-кунлик иш ҳафтаси учун таътил кунлари ҳисоб-китобига киритилади, сабаби у 2022 йил 8 январь (шанба) билан ўзаро алмашади, барча иш режимидаги ходимлар учун таътиллар эса 6-кунлик иш ҳафтаси  бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади. 6-кунлик иш ҳафтаси учун 2022 йил 4 январь қўшимча дам олиш куни ҳисобланади ва шу боис таътил кунлари ҳисоб-китобига киритилмайди .

ПФ-35-сон Фармон чиққунга қадар ходимларга таътил беришда, биз уларнинг давомийлиги ҳисоб-китобига қуйидагилар киритилмаслигини билганмиз:

  • 31 декабрь - ПФ-6122-сон Фармон бўйича қўшимча ишланмайдиган кун;
  • 1 январь - МКнинг 131-моддаси бўйича байрам куни;
  • 2 январь - якшанба (барча учун умумий ишланмайдиган кун).

Тегишинча, ушбу кунларни биз таътиллар давомийлиги ҳисоб-китобига киритмаганмиз.

ПФ-35-сон Фармон чиққандан кейин эса ходимларнинг таътилдан чиқиш саналарини 3 январь дам олиш куни ҳисобига 1 иш кунига узайтирилган ҳолда иш вақтини ҳисобга олиш табелига тузатиш киритиш тўғрисида буйруқ чиқаринг.

 

2021 йил декабрь учун иш вақти ҳисоб-китоби:

  • 5-кунлик иш ҳафтаси - 21 иш куни, 167 соат.
  • 6-кунлик иш ҳафтаси - 25 иш куни, 166 соат (40-соатлик иш ҳафтасида) ва 149 соат (36-соатлик иш ҳафтасида).

2022 йил январь учун иш вақти ҳисоб-китоби:

  • 5-кунлик иш ҳафтаси - 20 иш куни, 160 соат.
  • 6-кунлик иш ҳафтаси - 23 иш куни, 153 соат (40-соатлик иш ҳафтасида) ва 138 соат (36-соатлик иш ҳафтасида).
Эътибор беринг

20.12.2021 йилдаги 35-сон ПФнинг 3-бандига асосан бюджет ташкилотларида Фармоннинг 1-банди "а" кичик бандида белгиланган қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини 5 иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади.

Таътилнинг давомийлиги қисқартиришдан сўнг 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

 

 

 

Иш вақти Иш вақти Иш вақти /uz/publish/doc/text177089_uzbekistonliklar_prezident_farmoni_bilan_yangi_yilda_5_kun_dam_olishadi