Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
Корхона жамоа шартномаси асосида ўзининг собиқ ходимлари - пенсионерларга пул ва совғалар шаклида моддий ёрдам кўрсатади. Ушбу тўловлардан ЖШДС ва ижтимоий солиқ тўланадими? Буни Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ buxgalter.uz учун махсус тушунтирди:
– “Собиқ иш берувчидан ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар томонидан олинган совғалар ҳамда бошқа турдаги ёрдамга солиқ даври - календарь йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 баравари доирасида ЖШДС солинмайди СК 378-м. 10-б..
Агар совғалар қиймати ва (ёки) моддий ёрдам суммасининг жами календарь йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 бараваридан ошса, ошган суммадан ЖШДС ҳисоблаб чиқаринг, уни жисмоний шахсдан ушлаб қолинг ва бюджетга тўланг (корхона - солиқ агенти) СК 387-м. 1-қ..
Ишламайдиган пенсионерларга ажратилган бундай тўловлар:
- жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига киради СК 377-м. 11-б.;
- ижтимоий солиқ солинмайди, сабаби меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибига киритилмайди СК 403-404-м.”.