Бино таъсисчи балансига қандай ўтказилади.

preview

Асосий восита (бино, автотранспорт) шўъба хўжалик жамияти балансидан МЧЖ-таъсисчи балансига қандай ўтказилишини buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди:

 

– “Асосий воситалар қиймати корхона балансига қуйидагилар натижасида киритилади :

  • объектни олди-сотди шартномаси бўйича харид қилиш;
  • бепул келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича);
  • молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олиш;
  • АВларга мулкка эгалик, хўжалик юритуви ёки тезкор бошқарув ҳуқуқини қўлга киритишга олиб келадиган бошқа операциялар ёки ҳолатлар.

Асосий воситалар қиймати балансдан сотиш ёки бепул ўтказиш натижасида ҳисобдан чиқарилиши мумкин . Корхона унинг натижасида томонлардан бирида балансга АВ объектининг киритилиши, бошқасида эса тегишинча, унинг чиқиб кетишига тегишли операцияни ўзи танлашга ҳақли.

 

Ҳадя шартномаси ёки ссуда шартномаси?

Бепул келиб тушиш (бепул ўтказиш)нинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд.

Тижорат ташкилоти ўз таъсисчиси, иштирокчиси (акциядори), раҳбари, ўз бошқарув ёки назорат органларининг аъзоси бўлган шахсга ашёни текин фойдаланишга беришга ҳақли эмас . Бинобарин, мазкур ҳолда ссуда шартномаси тузишнинг имконияти йўқ, ҳадя шартномасини расмийлаштириш зарур”.

 

 

Асосий воситалар Асосий воситалар Асосий воситалар /uz/publish/doc/text177216_bino_tasischi_balansiga_qanday_utkaziladi