Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
“E-aktiv” тизимидан тўлақонли фойдаланмаганларга таъсир чоралари кечиктирилади
2022 йил 1 июлга қадар “E-aktiv” ААТдан тўлақонли фойдаланмаган солиқ тўловчиларга таъсир чоралари қўлланилмайди. Бунда дастурда ҳисобга олиш 2022 йил 1 январдан мажбурий бўлади. ДСҚ ушбу ресурсни жорий этишнинг бошқа тафсилотларини ҳам аниқлаштирди.
2022 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчилар ва 50%дан ортиқ давлат улушига эга компаниялар E-aktiv да қуйидагиларни акс эттиришлари шарт:
- устав фондини ўзгартириш, асосий воситалар, товар-моддий ресурслар ва номоддий активларни балансга ҳисобга олиш билан боғлиқ барча операциялар;
- 3 кун ичида - яроқлилик муддати ўтган моддий ресурсларни ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш.
Бунда тизим дастурнинг тайёрлигига қараб, босқичма-босқич жорий қилинади.
Ҳозир - I босқичда: ЭҲФ ва БЮД маълумотлари асосида кирим қилинган ва реализация қилинган товарларни автоматик режимда ҳисобга олиш йўлга қўйилмоқда.
Навбатдаги босқичга тайёргарлик кўрилмоқда - тизимнинг бошқа автоматлаштирилган бухгалтерия ҳисоби дастурлари - 1С, 1UZ ва бошқалар билан интеграция қилиниши давом эттирилмоқда. Кейинчалик бу тадбиркорлик субъектларининг E-aktiv билан ишлашга харажатларини минималлаштириш имконини беради.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади