Таралар қандай ҳисобга олинади
Тавсияда:
– ўзида тайёрланган тара қандай ҳисобга олинади;
– товар етказиб берувчилардан харид қилинган тара қандай ҳисобга олинади;
– таралар ҳисоб баҳолари бўйича қандай ҳисобга олинади;
– кўп маротаба ишлатиладиган тара ҳисоби;
– товар етказиб берувчилардан қабул қилинган тара ҳисоби;
– харидорларга топширилган тара ҳисоби;
– кўп маротаба ишлатиладиган тараларни таъмирлаш ва ҳисобдан чиқариш;
– бир марта ишлатиладиган тара;
– тара ҳаракати қандай ҳужжатларда акс эттирилади.
Таралар ишлатилиш мақсадига кўра қуйидаги турларга бўлинади
:
- товарларни омборларда сақлаш;
- уларни омборларда ёки савдо жойларида ўраш;
- товарларни транспортда ташиш - харидорга етказиб бериш жараёнида уларни ташиш ва сақлаш.
Етказиш шароитлари ва фойдаланиш сонига (маротабасига) кўра таралар қуйидагиларга ажратилади
:
- кўп маротаба ишлатиладиган;
- бир марта ишлатиладиган.
Таралар таркибида, шунингдек, тараларни тайёрлаш ва таъмирлаш учун махсус мўлжалланган (яшикларни йиғиш учун деталлар, бочка тахтаси, темир гардиш, ҳар хил турдаги қоғозлар, фольгалар, полимер плёнкалар ва ҳ.к.) материал ва деталлар ҳисобланувчи тарабоп материаллар ҳам ҳисобга олинади
.
Савдо билан шуғулланадиган корхоналар тараларни 2950 «Товарлар билан банд ва бўш идишлар» ҳисобварағида, уни тайёрлаш ва таъмирлаш учун материаллар ва деталларни эса 1060 «Идиш ва идишбоп материаллар» ҳисобварағида ҳисобга олади.
Тарани ўзида тайёрлаш ёки уни товар етказиб берувчидан харид қилиш мумкин.
Ўзида тайёрланган тара қандай ҳисобга...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter