Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда моддий ёрдамнинг чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлари

preview

2021 йил мобайнида кўпчилик корхоналар томонидан бир неча турдаги моддий ёрдамлар кўрсатилган. Корхонанинг бундай харажатларини чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатларга қандай тўғри таснифлаш ҳамда Фойда солиғи ҳисоб-китобида ҳисобга олишни «Норма» компанияси эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ тушунтириб берди:


– «Моддий ёрдамнинг айрим турлари чегирилмайдиган харажатларга, бошқалари эса чегириладиган харажатларга киритилади.

Т/р

Моддий ёрдам

Чегириладиган харажатлар

Асос

1

Ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрсатиладиган

Ҳа

 

СК 377-м. 10-б.

2

Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга кўрсатиладиган

Ҳа

3

Бола туғилиши муносабати билан кўрсатиладиган

Йўқ

 

СК 317-м. 6-б.

4

Ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган

Йўқ

5

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида кўрсатиладиган

Йўқ

Эътибор беринг
Чегирилмайдиган моддий ёрдам суммасини (Жадвалнинг 3–5-б.) Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0120-сатри 3 ва 4-устунларида акс эттиринг.

Санаб ўтилган моддий ёрдам турларидан ташқари Солиқ кодексида қуйидаги ҳолларда ҳам моддий ёрдам кўрсатилиши назарда тутилган:

  • фавқулодда ҳолатлар муносабати билан . Бундай моддий ёрдам жисмоний шахснинг даромади ҳисобланади;
  • бошқа ҳолатларда. Масалан, таътилга, туғилган кунга, даволанишга, таъмирлаш ишларига, неварасининг никоҳ тўйига моддий ёрдам тўланиши мумкин. Ушбу тўловлар ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадига киритилади .

Моддий ёрдамнинг бундай турлари СКнинг 317-моддаси 6-бандига киритилмаган, бироқ бу, харажатлар шубҳасиз, солиқ базасидан чегирилиши лозимлигини англатмайди.

Қуйидаги шартларга мувофиқ келадиган иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлар чегириб ташланиши мумкин :

  • даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;
  • тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;
  • қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

Агар харажат ушбу шартлардан бирортасига мувофиқ келмаса, чегирилмайдиган харажат ҳисобланади.

Внимание
Моддий ёрдам турларини иқтисодий жиҳатдан асослаш учун уларни жамоа шартномасида рўйхатда акс эттиринг.
Мисол
Фойда солиғи ҳисоб-китобида моддий ёрдам суммаси акс эттирилиши
Корхона томонидан ҳисобот даврида ходимларга моддий ёрдамнинг қуйидаги турлари кўрсатилган:
  • таътилга – 9 000 минг сўм;
  • ходимнинг меҳнатда майиб бўлганлиги муносабати билан – 5 500 минг сўм;
  • бола туғилиши муносабати билан – 3 000 минг сўм;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишга – 12 000 минг сўм.
15 000 минг сўм (3 000 + 12 000) миқдоридаги моддий ёрдам суммаси чегириб ташланмайди.
Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0120-сатрида қуйидагиларни акс эттирамиз:
  • 3-устунда – 15 000 минг сўм;
  • 4-устунда – 15 000 минг сўм.
Таътил муносабати билан моддий ёрдам тўланиши жамоа шартномасида назарда тутилган. Бу рағбатлантирувчи тусдаги тўлов бўлиб, ходимларни ўз ишини сифатли бажаришга ундайди ва ўз навбатида, бевосита корхона фаолиятининг пировард натижасига таъсир кўрсатади.
Бинобарин, таътил муносабати билан берилган 9 000 минг сўм миқдоридаги моддий ёрдам иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган харажат ҳисобланади. Корхона бу суммани чегириладиган харажатларга киритади ва Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0105-сатри 3-устунида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад сифатида акс эттиради.
Ходимнинг меҳнатда майиб бўлганлиги муносабати билан 5 500 минг сўм миқдорида кўрсатилган моддий ёрдам ҳам чегириладиган даромад ҳисобланади, сабаби қонун ҳужжатлари қоидаларидан келиб чиқади. Бундай турдаги моддий ёрдам меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилмайди, шу боисдан корхона уни Ҳисоб-китобга 2-илованинг 01341–0134…-сатрлари 3-устунида харажат турини кўрсатган ҳолда акс эттиради».

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /uz/publish/doc/text177597_foyda_soligini_hisob-kitob_qilishda_moddiy_erdamning_chegiriladigan_va_chegirilmaydigan_harajatlari