Таътил пулларини ҳисоблаб чиқиш
Тавсияда:
– таътил пулларини ҳисоб-китоб қилиш алгоритми;
– ҳисоб-китоб даврида таътилга чиқилган бўлса, таътил пулларини ҳисоблаш;
– меҳнатга ишбай ҳақ тўланганда таътил пулларини ҳисоблаш;
– маош оширилганда таътил пулларини қайтадан ҳисоблаш.
Таътил пулларини ҳисоб-китоб қилиш алгоритми
1. Ҳисоб-китоб даврини аниқланг
Таътил пулларини ҳисоблаш мақсадида ҳисоб-китоб даври – бу ходим таътилга чиқадиган ойдан олдинги тўлиқ ишланган ойлар сонидир. Бу давр 12 ойдан ошиши мумкин эмас. Агар ходим ташкилотда бир йилдан кам ишлаётган бўлса, у ҳолда ҳисоб-китоб даври тўлиқ ишланган ойлар сонига тенг бўлади.
Бу давр учун тарификация бўйича ёки лавозим маошидан ортган ва ижтимоий солиқ солинадиган тўловлар суммаси олинади
.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter