Ta’til pullarini hisoblab chiqish

11.03.2021
author avatar

Aleksandr NAVOTNIY

mehnat qonunchiligi boʻyicha ekspert
author avatar

Tatyana BELOUSOVA

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– таътил пулларини ҳисоб-китоб қилиш алгоритми;
– ҳисоб-китоб даврида таътилга чиқилган бўлса, таътил пулларини ҳисоблаш;
– меҳнатга ишбай ҳақ тўланганда таътил пулларини ҳисоблаш;
– маош оширилганда таътил пулларини қайтадан ҳисоблаш. 

 

Таътил пулларини ҳисоб-китоб қилиш алгоритми

1. Ҳисоб-китоб даврини аниқланг

Таътил пулларини ҳисоблаш мақсадида ҳисоб-китоб даври – бу ходим таътилга чиқадиган ойдан олдинги тўлиқ ишланган ойлар сонидир. Бу давр 12 ойдан ошиши мумкин эмас. Агар ходим ташкилотда бир йилдан кам ишлаётган бўлса, у ҳолда ҳисоб-китоб даври тўлиқ ишланган ойлар сонига тенг бўлади.

Бу давр учун тарификация бўйича ёки лавозим маошидан ортган ва ижтимоий солиқ солинадиган тўловлар суммаси олинади .

Эътибор беринг
Ходимга муайян ишлаган даври учун таътил берилади, ана шу давр билан ходим таътилга чиқадиган ойдан олдинги даврни чалкаштирманг. Акс ҳолда маошдан ортган ўртача тўловларни бошқа ойлар учун ҳисоблаб, хатога йўл қўйишингиз мумкин.
Мисол
lock

Batafsil oʻqish uchun Buxgalter Pro ga obuna boʻling