МХИК ЭҲФни тез ва хатосиз шакллантиришга ёрдам беради

preview

Ишончномалар, товар-транспорт юкхати, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномаларининг электрон шаклларида товарлар ва хизматларнинг МХИКларини акс эттириш учун янги устун пайдо бўлди. Уни тўлдиришда ЭҲФни автоматик тарзда тўлдириш имконияти пайдо бўлади. Бу қандай ишлайди?

 

Ишончнома ва ЭҲФ

Агар харидорнинг ишончномасида товар (хизмат)нинг тўғри МХИКи кўрсатилган бўлса, сотувчи электрон ишончномани имзолаш асносида “Қабул қилиш ва ЭҲФ яратиш” тугмасига босади. Натижада унда сотилган товарга автоматик тарзда ЭҲФ шакллантирилади.

 

ТТЮ ва ЭҲФ

Функционал норуда фойдали қазилмаларни реализация қилувчи ташкилотлар учун мўлжалланган.

Агар товар-транспорт юкхатида МХИК кўрсатилса, ЭҲФни шакллантиришда шунчаки ТТЮнинг ID-кодини кўрсатинг. Электрон ҳисобварақ-фактура шакли автоматик тарзда тўлдирилади.

 

Ишончномаларда, ТТЮда ва бажарилган ишлар далолатномаларида МХИКни кўрсатиш зарурми 

Бу масалани сиз ўзингиз мустақил ҳал қиласиз - ихтиёр ўзингизда. Кўрсатмаса ҳам бўлади, бироқ у ҳолда ЭҲФни одатдагидек тўлиқ қўлда шакллантиришга тўғри келади.

Электрон ҳужжатлардаги тўғри МХИК товарни аниқ ҳисобга олишга кўмаклашади. Уни Ягона классификатор сайтида илгари “Танланганлар”га бириктирилганлардан танлаш мумкин.

Манбага қаранг.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади