Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг узлуксиз ишлаши қандай таъминланади
Тавсияда:
– онлайн-НКМ учун мажбурий тўловлар ҳақида барчаси:
фискал маълумотлар операторига;
техник хизмат кўрсатиш марказига;
– агар электр энергияси таъминотдан узилса;
– интернет тармоғи мавжуд бўлмаса нима қилиш керак;
– онлайн-НКМ, виртуал кассада носозлик аниқланса нима қилиш керак;
– форс-мажор (ёнғин, йўқотиш, ўғирлик ва бошқалар) ҳолатида қандай хатти- ҳаракатларни амалга ошириш лозим.
Тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ, виртуал кассанинг узлуксиз ишлашини таъминлашга мажбур ҳисобланади. У фақат интернет таъминот провайдери ёки мобил алоқа операторининг иш фаолиятида юзага келадиган техник носозлик ҳолатларида жавобгарликдан озод этилади. 
Фискал маълумотлар операторига тўлов
Фискал модул билан таъминлаш ва хизматлар кўрсатиш учун фискал маълумотлар операторига ҳар бир фойдаланиладиган фискал модул учун йилига БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўлов қилинади

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter