Онлайн-НКМ ва виртуал касса чекида қандай ахборот бўлиши керак

22.11.2021
author avatar

Неъматжон Раҳмонов

ДСҚ Солиқ назорати департаменти бошқармаси бошлиғи ўринбосари
author avatar

Олег ГАЕВОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– онлайн-НКТ чекининг кўриниши қандай бўлиши керак;
– онлайн-НКТ чеки реквизитлари;
– сотувчи ва онлайн-НКТ ҳақида ахборот;
– товар номи, МХИК, товарнинг идентификация рақами (штрих-код), рақамли маркировка коди;
– товарнинг воситачилик шартномаси бўйича реализация қилиниши чекда қандай акс эттирилади;
– товарлар ҳақидаги ахборот онлайн-НКТга қандай киритилади;
– товар (хизмат) миқдори, нархи, қиймати, тўловнинг жами суммаси;
– товар бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан, кредитга, бўнак тўловини қўллаб реализация қилингани ҳақидаги ёзув чекка қандай киритилади;
– ҚҚС чекда қандай акс эттирилади;
– тўлов шакли (нақд пул/пластик карта);
– қайси реквизитлар чекнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди;
– сотувчининг ташаббусига кўра қандай ахборотни чекка қўшиш мумкин;
– онлайн-НКТ электрон чеки.

 

Онлайн-НКМ ва виртуал кассангиз чеки белгиланган талабларга мувофиқ келишини кузатиб боринг. Касса онлайн техника маълумотлари солиқ тўловчининг шахсий кабинетида, ДСҚ ахборот тизимларида ва солиқлар бўйича ҳисоботларда автоматик равишда тўғри акс эттирилиши шунга боғлиқ.

Онлайн-НКМ ва виртуал касса (онлайн-НКТ) чекларига доир талаблар Президентнинг 06.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сон Фармони 5-банди, Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (кейинги ўринларда – Низом) 7-банди ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга қўйиладиган техник талабларнинг 3-банди билан белгиланган.

2021 йил 19 ноябрдан бошлаб ДСҚ чекка яна иккита янги реквизит: «комитент СТИР/ЖШШИР» ва «тўлов тури»ни киритди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда улар ҳали қайд этилмаган – бу иш келгусида қилинади. Улар чекда акс эттирилиши учун онлайн-НКТни қайта созлаб беришларини сўраб ўзингизнинг ТХКМга мурожаат қилишингиз лозим. Ушбу реквизитлар ортида маълумотларни ҳисоб-китобларда акс эттириш жараёнини автоматлаштириш, товарлар воситачилик шартномаси бўйича, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ва бўнак тўловини қўллаб реализация қилинганда бир томонлама ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш амалиётидан воз кечиш имконини берадиган техник ечимлар яширинган.

Онлайн-НКТ чекининг кўриниши қандай бўлиши керак

Харидорларга бериладиган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чеклари:

  • кенглиги 55 мм дан кам бўлмаган махсус оқ қоғозга босиб чиқарилган бўлиши;
  • ёзувлар қора рангда бўлиши, ҳарфлар (белгилар) баландлиги 2 мм дан кам бўлмаслиги лозим 
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг