Асосий воситаларни амортизациялашнинг қайси усулларини қўллаш керак

09.09.2022
author avatar

Иброҳим АҲМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт
author avatar

Кирилл ПОПАДЮК

МҲХС бўйича эксперт

Тавсияда:

– АВни амортизациялашни ҳисоблаш усуллари:
       тўғри чизиқли;
       камаювчи қолдиқ;
       маҳсулот ҳажмига нисбатан қийматни ҳисобдан чиқариш усуллари.

 

МҲХС (IAS) 16 асосий воситаларни амортизациялашнинг қуйидаги усулларидан фойдаланишга рухсат этади:

  • чизиқли усул – активдан фойдаланишдан бир текисда иқтисодий наф олинишини назарда тутади;
  • камаювчи қолдиқ усули – вақт ўтиши билан камайиб боришини назарда тутади;
  • маҳсулот ҳажмига мутаносиб равишда қийматни ҳисобдан чиқариш усули – активдан фойдаланишдан олинадиган иқтисодий наф ушбу активдан фойдаланиб ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмларига боғлиқлигини кўзда тутади.

АВни амортизациялашнинг у ёки бу усулини унинг қулайлиги учунгина танлай олмайсиз. Объектдан қандай фойдаланишни, корхона уни қўллашдан қай тарзда наф олишини таҳлил қилиб кўринг.

Танланган усул корхона келгусидаги иқтисодий нафни истеъмол қилишининг тахмин қилинаётган тузилишини акс эттириши керак. Ҳисоб сиёсатида ўз профессионал мулоҳазангизни акс эттиринг.

Амортизациялашнинг тўғри чизиқли усули

Агар асосий воситани қўллашдан олинадиган нафлар уни қўллашнинг бутун муддати давомида тахминан бир хил бўлса, ушбу усулни танланг.

Амортизацияни қуйидаги формула бўйича ҳисобланг:

Бир йил учун амортизация = (Актив қиймати – Тугатиш қиймати) : Фойдаланиш муддати.

 

Мисол
Тўғри чизиқли усул ёрдамида...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг