Моддий наф тарзидаги қандай даромадлар жами даромадга киритилади
Тавсияда:
– моддий наф нима;
– кимлар моддий нафдан ЖШДСни ҳисоб-китоб қилади ва бюджетга ўтказиб беради;
– моддий наф тарзидаги даромадларнинг турлари.
Моддий наф нима
Агар ташкилотингиз ходимларга маҳсулот ёки товарларни таннархидан паст нархларда берса, улар учун коммунал хизматлар, дам олиш уйларига йўлланмалар, санаторийларда даволаниш ва ҳ.к.ларни тўлаб берса, ходимлар моддий наф шаклидаги даромад оладилар. Яъни, моддий нафни шундай одам оладики, бунда унинг шахсий манфаатлари йўлида юридик шахс томонидан тўлиқ ёки қисман нима бўлса ҳам тўлаб берилади: маҳсулот, товар, хизмат, жарима ва ҳ.к. – ушбу суммани қоплаб бериш талаби қўйилмайди ёки қарзларидан воз кечилади.
Ким моддий нафдан ЖШДСни ҳисоб-китоб қилади ва бюджетга ўтказиб беради
Ушбу саволнинг жавоби мазкур даромадларни олувчи кимлар бўлиб ҳисобланишига боғлиқ. ЖШДС даромадларнинг тўлов манбаида ундирилади. Яъни, уни ташкилот – даромад манбаи ҳисоб-китоб қилади ва бюджетга ўтказиб беради. Бу қоида моддий наф тарзидаги даромадларга нисбатан амал қилади, лекин ҳар доим ҳам эмас.
Агар корхона ўзининг ходимига моддий наф тарзидаги даромадни тўласа, у ЖШДСни ушлаб қолишга мажбур.
Аммо, моддий нафни олувчи юридик шахснинг ходими ҳисобланмайдиган Ўзбекистон резиденти – жисмоний...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter