Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
МҲХС бўйича йиллик молиявий ҳисобот топшириш 15 майга қадар кечиктирилди
Молия вазирлигининг 2022 йил 15 февралдаги Ахборот хабари бундай ҳисоботни топшириш учун муҳим аниқлаштиришларни ўз ичига олади.
№ 06/17-01-37/363 «15» февраль 2022 йил
2021 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари
асосида молиявий ҳисоботни тақдим этиш тўғрисида
АХБОРОТ ХАБАРИ
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида тайёрланган 2021 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботни ва у билан боғлиқ солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисида маълум қилади.
1. МҲХСни биринчи марта қўллаётган ташкилотлар 2021 йил якунлари бўйича дастлабки молиявий ҳисоботни, 2022 йил якунлари бўйича - МҲХСга мувофиқ тўлиқ қиёсий маълумотларни ўз ичига олган биринчи молиявий ҳисоботни тақдим этиш ҳуқуқига эга.
2. МҲХС бўйича молиявий ҳисоботнинг намунавий шакллари ва уларни тайёрлаш бўйича тавсияларнинг лойиҳалари ишлаб чиқилган ва МҲХС бўйича экспертлар билан келишиш жараёнида. Шунингдек, 2021 йил якуни бўйича МҲХС асосидаги йиллик молиявий ҳисобот ва МҲХСга ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тақдим этиш кейинроққа, жорий йилнинг 15 майидан олдинроқ бўлмаган муддатга кўчирилади.
3. Фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи Солиқ кодексининг XII бўлимига мувофиқ тузилади, хусусан:
- даромадлар солиқ тўловчи томонидан олинган даромадларни тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан электрон ҳужжатлар, шунингдек солиқни ҳисобга олишга доир ҳужжатлар асосида аниқланади , бунда товарларга бўлган мулк ҳуқуқини ҳақ олиш асосида ўтказиш ёки ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш, шу жумладан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятларини бажармаганда гаровга қўйилган товарларни айирбошлаш ва ўтказиш товарларни ёки хизматларни реализация қилиш деб эътироф этилади ;
- солиқ тўловчи томонидан амалга оширилган (кўрилган), асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган чиқимлар (СКнинг 333-336-моддаларида назарда тутилган ҳолларда эса зарарлар) чегириладиган харажатлар деб эътироф этилади .
Шундай қилиб, фойда солиғи бўйича чораклик ва йиллик солиқ ҳисоботлари Солиқ кодекси нормаларига мувофиқ, бирламчи ҳужжатлар, бухгалтерия регистрлари ва солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш шунингдек, солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш учун асос бўлган бошқа ҳужжатлар асосида тақдим этилиши лозим.
Манбага қаранг.