Бухгалтер билиши керак бўлган барча ахборот – Buxgalter Pro да:
Солиқ қўмитаси ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини қандай ва қачон топшириш ҳамда йиғимни қандай ва қачон тўлашни эслатиб ўтди.
- транспорт воситаларини "эркин муомалага чиқариш" (импорт) божхона режимида расмийлаштирадиган;
- Ўзбекистонда сотиладиган транспорт воситалари ишлаб чиқарадиган (йиғадиган, тайёрлайдиган) жисмоний ва юридик шахслар томонидан ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳисоб-китобларда Утилизация йиғимининг миқдорлари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларининг турлари ва тоифалари рўйхатидан фойдаланинг.
19.08.2021 йилдаги ПҚ-5225-сон қарорга мувофиқ юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситаларини 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистонга импорт қилишда уларга божхона божининг, утилизация йиғимининг ва автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилади:
- "Евро-5" ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8701 20, 8704 23 (самосваллардан ташқари);
- тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39).
Импорт қилинадиган транспорт воситалари учун утилизация йиғимини тўлаш схемаси:
Босқичлар |
Тадбирлар |
Масъуллар |
Бажариш муддатлари |
I босқич |
Импорт қилинадиган транспорт воситаларини "эркин муомалага чиқариш" (импорт) божхона режимида расмийлаштиришда утилизация йиғими ҳисоб-китобларини божхона органига бериш |
Импортчи, ДБҚ |
Транспорт воситаларини "Эркин муомалага чиқариш" (импорт) божхона режимида расмийлаштириш вақтида |
II босқич |
Утилизация йиғимини тўлаш |
Импортчи |
Божхона декларациясини топширишдан олдин ёки бир вақтда |
III босқич |
Тақдим этилган утилизация йиғими ҳисоб-китобларида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланган тақдирда утилизация йиғими тўловчига қайта ҳисоб-китоб қилиш ва (ёки) тегишли Ҳисоб-китобга тузатишлар киритиш тўғрисида талабнома йўллаш |
ДБҚ |
Қарз юзага келган ҳолат аниқланган кундан бошлаб 10 иш кунидан кечиктирмай. |
IV босқич |
Утилизация йиғими бўйича фарқни тўлаш ёки ортиқча тўланган маблағларни қайтариш |
Импортчи ёки Молия вазирлиги |
Такроран (тузатилган) Утилизация йиғими ҳисоб-китоби тақдим этилган кундан бошлаб 10 иш куни ичида |
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган (йиғиладиган) ва сотиладиган транспорт воситалари учун утилизация йиғимини тўлаш схемаси
Босқичлар |
Тадбирлар |
Масъуллар |
Бажариш муддатлари |
I босқич |
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи солиқ органига Ўзбекистонда реализация қилинаётган транспорт воситалари бўйича утилизация йиғими ҳисоб-китобларини электрон шаклда тақдим этади |
Ишлаб чиқарувчи, ДСҚ |
Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай |
II босқич |
Ўзбекистонда реализация қилинаётган транспорт воситалари бўйича утилизация йиғимини тўлаш |
Ишлаб чиқарувчи |
Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай |
III босқич |
Тақдим этилган утилизация йиғими ҳисоб-китобларида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланган тақдирда утилизация йиғими тўловчига қайта ҳисоб-китоб қилиш ва (ёки) тегишли Ҳисоб-китобга тузатишлар киритиш тўғрисида талабнома йўллаш |
Солиқ органи |
Қарз юзага келган ҳолат аниқланган кундан бошлаб 10 иш кунидан кечиктирмай |
IV босқич |
Утилизация йиғими бўйича фарқни тўлаш ёки ортиқча тўланган маблағларни қайтариш |
Ишлаб чиқарувчи ёки Молия вазирлиги |
15 кун ичида |
Утилизация йиғимини тўлаш учун ҳисобварақлар ЯИДХПда (хизматга ҳавола) ҳамда ДБҚ ва ДСҚнинг расмий сайтларида жойлаштирилган:
Манбага қаранг.