Онлайн-НКМ ва сканерларни сотиб олиш бўйича имтиёзни қўллаш

preview

ДСҚ маркировкаланган товарлар билан ишлаш учун онлайн-НКМ, 2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмаларни сотиб оладиган хўжалик юритувчи субъектлар имтиёзни қандай қўллашлари лозимлигини тушунтириб берди.

 

2023 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ, уларга уланадиган 2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини ўқиш ва идентификациялаш учун бошқа қурилмаларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига,  ҳар бир қурилма учун 4 БҲМдан кўп бўлмаган миқдорда, тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган ЖШДС суммаларини камайтириш ҳуқуқига эга .

Ўзбекистонда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради . Тегишинча, ПҚ-5252-сон қарорнинг 3-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзлари 2021 йил 4 октябрдан эътиборан амал қилади.

 

Имтиёз қандай қўлланилади

Солиқ тури

Имтиёз қандай қўлланилади

Имтиёз тўғри қўлланилганини қандай билиш мумкин

Айланмадан олинадиган солиқ

Сотиб олинган қурилмалар қийматини (ҳар бир қурилма учун 4 БҲМдан кўп бўлмаган миқдорда) Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 0701-сатрида кўрсатинг

Ҳисоб-китобнинг 080-сатридаги сумма автоматик равишда Ҳисоб-китобнинг 0701-сатридаги суммага камайиши керак

Фойда солиғи

Сотиб олинган қурилмалар қийматини (ҳар бир қурилма учун 4 БҲМдан кўп бўлмаган миқдорда) Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 101-сатрида кўрсатинг

Ҳисоб-китобнинг 110-сатридаги сумма Ҳисоб-китобнинг 101-сатридаги суммага камайиши керак

Якка тартибдаги тадбиркор томонидан тўланадиган ЖШДС

  • Онлайн-НКМни сотиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш чоғида имтиёз автоматик равишда қўлланилади.
  • Рақамли маркировкани ўқиш қурилмасини харид қилиш чоғида 04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарорнинг 3-бандида назарда тутилган имтиёзни қўллашни сўраб солиқ инспекциясига хабарнома йўллашни тавсия этамиз. Унда сотиб олинган қурилма номи ва унинг қийматини кўрсатинг

Инспектор ёрдамида аниқлаштиринг ва назорат қилинг

Эътибор беринг

Чегирилиши лозим бўлган сумма ҳисобот давридаги солиқ суммасидан кўп бўлиб чиқса, имтиёзнинг қолдиғи келгуси солиқ даврида қўлланилади.

Бунда солиқ тўловчи имтиёз қўлланиладиган қурилмаларнинг ҳақиқий қийматини ҳужжатлар билан тасдиқлашга тайёр бўлиши керак.

 

Мисолларни кўриб чиқамиз:

Мисол
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчида имтиёзни ҳисоблаш

2022 йил март ойи якунларига кўра солиқ тўловчида айланмадан олинадиган солиқ суммаси 800 минг сўмни ташкил этди. Шу ойнинг ўзида у қиймати 1,15 минг сўмлик рақамли маркировка кодлари учун сканер сотиб олди.

ПҚ-5252-сон қарорнинг 3-бандига  мувофиқ солиқ суммасидан фақат 1,08 минг сўмни (4 x 270 000) чегириш мумкин.

Март ойи учун Ҳисоб-китобнинг 0701-сатрида 800 минг сўмни, апрель ойи учун Ҳисоб-китобнинг худди шу сатрида эса 280 минг сўмни кўрсатинг. Шу тариқа, имтиёз тўлиқ ҳажмда қўлланилади.

Мисол
ҚҚС тўловчисида имтиёзни ҳисоблаш

ҚҚС тўловчиси март ойида қиймати 560 минг сўмлик рақамли маркировка кодларини ўқиш сканерини сотиб олди.

У Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 101-сатрида худди шу суммани кўрсатиши лозим.

Чорак якунларига кўра у имтиёзни ҳисобга олмасдан 10 000 минг сўм миқдорида фойда солиғини тўлаши керак эди, имтиёзни ҳисобга олиб 9 440 минг сўм тўлайди.

Мисол
Қатъий миқдорда ЖШДС тўловчи учун имтиёзни ҳисоблаш

Якка тартибдаги тадбиркор СК 383-моддасига мувофиқ ойига 250 минг сўм миқдорида ЖШДС тўлайди. Март ойида у қиймати 560 минг сўмлик онлайн-НКМ учун сканер сотиб олди.

Бинобарин, март ва апрель ойларида солиқ тўламайди:

(560 000 (сканер қиймати) – 250 000 (март ойи учун солиқ) – 250 (апрель ойи учун солиқ) – 60 000 (май ойига ўтган қиймат қолдиғи)).

Май ойида эса солиқ суммасини 60 минг сўмга камайтириши ва уни 190 минг сўм миқдорида тўлаши мумкин:

(250 минг-60 минг)

Манбага қаранг.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

 

Имтиёзлар Имтиёзлар Имтиёзлар /uz/publish/doc/text179513_onlayn-nkm_va_skanerlarni_sotib_olish_buyicha_imtiezni_qullash