Меҳнат таътиллари кимга ва қай тарзда тақдим этилади

01.06.2021
author avatar

Александр НАВОТНИЙ

меҳнат қонунчилиги бўйича эксперт
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– меҳнат таътиллари кимга тақдим этилади;
– меҳнат таътиллари:
        асосий минимал таътил;
        асосий узайтирилган таътил;
        қўшимча таътиллар.

Йиллик меҳнат таътилининг икки тури мавжуд: асосий ва қўшимча. Асосий таътил ҳам ўз навбатида икки турдан иборат: асосий минимал ва асосий узайтирилган .

Бу таътиллар йил давомида ишлаганлик учун тақдим этилади. Иш йили ҳар бир ходим учун индивидуал равишда ҳисобланади: йил ишга қабул қилинган вақтдан бошланади.

Эътибор беринг

Меҳнат шартномасига ходим ишга ҳар йиллик меҳнат таътилига ҳақли эмас деган шарт билан қабул қилиниши тўғрисидаги бандни киритиш мумкин эмас.

Шартноманинг бундай қоидаси Меҳнат кодексининг 5-моддасига мувофиқ ноқонуний ҳисобланади, чунки унда “Меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган шартлари ҳақиқий эмас” деб қайд...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг