Корхона тугатилаётганда мулкни тасарруф этиш тартиби

05.04.2021
author avatar

Алишер КАРИМОВ

Адлия вазирининг ўринбосари
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– мулк иштирокчилар ўртасида  тақсимланишидан олдин нима қилиш керак;
– тугатилаётган корхона мол-мулки иштирокчилар ўртасида қандай тақсимланади;
– хусусий капитални тақсимлаш;
– асосий воситаларни таъсисчиларга ўтказиш;
– асосий воситалар топширилганда ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади;
– солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш, молиявий натижани аниқлаш;
– фойдани тақсимлаш ва якуний ҳисоб-китоб. 

 

Агар таъсисчилар корхонани тугатиш ҳақида қарор қабул қилишган бўлса, корхона активларини қандай тасарруф этиш керак, деган савол туғилади.

Мол-мулк иштирокчилар ўртасида тақсимланишидан олдин нима қилиш керак

Биринчи навбатда барча қарзларни тўлаш, кредиторлар, бюджет ва ходимлар билан ҳисоблашиш керак.

Агар пул маблағлари етарли бўлмаса:

  • айланма активларни сотинг – товарлар, маҳсулотлар, материаллар қолдиқларини;
  • дебиторларингиз билан ишланг, тугатилмаган барча шартномаларни мантиқий якунига етказинг.
  • Асосий воситаларни ва бошқа узоқ муддатли активларни сотинг.
Эътибор беринг
Ушбу операцияларнинг барчаси солиқ оқибатларига олиб келади, шунинг учун пул маблағларини якуний тақсимлашда солиқ тўлаш учун етарли бўлиши кераклигини унутманг.

Барча қарзларни тўлаганингиздан сўнг балансингизда корхонанинг хусусий капиталига тенг бўлган активлар қолади. Бошқача қилиб айтганда, бу соф активлар. Одатда, асосий воситалар, пул ва бошқа молиявий...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг