Бир томонлама ЭҲФ қандай расмийлаштирилади
Тавсияда:
– қачон бир томонлама ЭҲФ расмийлаштирилади;
– қуйидагиларда бир томонлама ЭҲФни расмийлаштириш:
хизматлар импортида;
товар (БЮД расмийлаштирилмаган ҳолатда) ва хизматлар экспортида.
Қачон бир томонлама ЭҲФ расмийлаштирилади
Бир томонлама ЭҲФни расмийлаштиринг, агарда сиз:
- жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларда қуйидагиларни тақдим этсангиз:
фискал хотирали НКМ ёки терминал чеки ва онлайн-НКТни вақтинча ишлатмаганингизда;
қатъий ҳисобот бланкалари ҳисобланадиган, ўрнатилган шаклдаги квитанциялар;
Квитанциялар солиқ органларида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг фақатгина қуйидаги ҳолатларда қўлланилади :
- назорат-касса техникаси таъмирлашга топширилганда;
- савдо шаҳобчасида (хизмат кўрсатиш жойида) вақтинча электр энергияси бўлмаганда;
- БЮД расмийлаштирилмаган ҳолларда товарлар, шунингдек хизматлар экспортида.