Қандай статистика ҳисоботларини 7 майга қадар топшириш мумкин

preview

Давстатқўм Рамазон ҳайити байрами муносабати билан ҳисоботларни топшириш муддатларининг кўчирилиши ҳақида эълон қилди.  Сўнгги муддат - 2022 йил 7 майга қадар.

 

Статистика ҳисоботларининг қуйидаги шаклларини топшириш муддатлари узайтирилади: 

  • 1-invest (xorijiy) shakli “Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот”;
  • 12- narx (xarid) shakli “Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисобот”;
  • 12-korxona shakli “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот”;
  • 12-korxona (sanoat) shakli (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот”;
  • 12-korxona (savdo) shakli (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот”;
  • 12-korxona (xizmat) shakli (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот”.

Идоранинг серверлари кечаю кундуз ишлайди, хоҳишга қараб ҳисоботларни кўрсатилган муддатдан аввал юбориш мумкин.

Манбага қаранг.

 

Йўриқномалар ва йўл-йўриқлар билан фойдали материалларни тавсия қиламиз:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади