МЧЖ устав фонди қўшимча ҳиссалар ҳисобига қандай кўпайтирилади

01.11.2020
author avatar

Алишер Каримов

АВ Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– устав фондини қўшимча ҳиссалар ҳисобига кўпайтириш тартиби;
– қўшимча ҳиссалар тўлиқ киритилмаган бўлса, нима қилиш керак;
– қачон УФ кўпайиши амалга ошмаган деб эътироф этилади;
– қўшимча ҳиссаларнинг бухгалтерия ҳисоби.

 

Устав фондини қўшимча ҳиссалар ҳисобига кўпайтириш тартиби 

МЧЖ УФ унинг иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ёки учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига кўпайтирилиши мумкин 

УФни у тўлиқ тўланганидан, яъни таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдорда тўлиқ шакллантирилгандан кейин кўпайтириш мумкин бўлади.

УФни қўшимча ҳиссалар ҳисобига кўпайтириш тартибини қадамма-қадам кўриб чиқамиз.

I қадам. МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказинг, унинг якунлари бўйича баённома тузинг. Унда қуйидагиларни кўрсатинг: 

  • қўшимча ҳиссаларнинг умумий қиймати;
  • жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси ёки учинчи шахсларнинг қўшимча ҳиссалари қиймати миқдорлари;
  • ҳиссаларни тўлиқ киритиш муддати.
Эътибор беринг

Қонунчиликда қўшимча ҳиссалар киритишнинг аниқ муддатлари белгиланмаган. Бу жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг УФни кўпайтириш тўғрисидаги қарори билан белгиланади.

УФ иштирокчиларнинг, шунингдек учинчи шахсларнинг қўшимча ҳиссалари ҳисобига, агар бу МЧЖнинг таъсис ҳужжатларида тақиқланмаган бўлса, оширилиши...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг