Инвестициявий чегирмани қўллаш ва уни солиқ ҳисоботида акс эттириш тартиби
Тавсияда:
– инвестициявий чегирмани қўллашнинг умумий қоидалари;
– инвестициявий чегирмани солиқ ҳисоботида акс эттириш тартиби.
Инвестициявий чегирмани қандай қўллаш керак
Инвестициялар киритилганда сиз фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани инвестициявий чегирма суммасига камайтиришингиз мумкин
.
Инвестициявий чегирма амортизация қилинадиган активларга қўлланилади ва солиқ солиш мақсадларида тан олинган бир марталик амортизация харажатлари ҳисобланади.
Сиз инвестициявий чегирмани 20 % миқдорида қуйидагиларга нисбатан қўллашингиз мумкин:
- янги технологик ускуналар қийматига;
- ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва (ёки) технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш харажатларига;
- ахборот тизимларини яратишга доир инвестиция лойиҳалари доирасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дастурий таъминот қийматига.
Сиз янги қурилиш шаклидаги ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бино ва иншоотларни қайта таъмирлашга йўналтириладиган маблағлар суммасига 10 % миқдорида инвестициявий чегирмани қўллашингиз мумкин.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter