МҲХС бўйича тушумни тан олиш – умумий қоидалар
Тавсияда:
– 15-МҲХС (IFRS) қайси шартномаларга нисбатан татбиқ этилади;
– шартномавий актив ва шартномавий мажбурият қандай ҳолларда юзага келади;
– тушумни тан олиш босқичлари.
Тушумни тан олишда қуйидаги тамойилларни ҳисобга олинг:
- даромадлар ва харажатларнинг ўзаро нисбатини аниқлаш тамойили. Харажатлар уларни генерация қилган даромадларга мувофиқ тан олиниши керак. Масалан, маҳсулотни сотишдан олинган тушум билан сотилган маҳсулот таннархи, миқдорлари ва муддатлари жиҳатидан, ўзаро мослаштирилиши керак;
- консерватизм (эҳтиёткорлик) тамойили. Даромадларни ошириб, мажбуриятларни камайтириб кўрсатилмаслиги керак.
15-МҲХС (IFRS) қайси шартномаларга нисбатан татбиқ этилади
Тушум 15-МҲХС (IFRS) «Харидорлар билан тузилган шартномалар бўйича тушум»га мувофиқ тан олиниши керак. Тушумни ҳисобга олишдаги асосий масала уни тан олиш пайтини аниқлашдан иборат. 15-МҲХС (IFRS) талабига кўра эса, ташкилот тушумни шундай тан олиши керакки, бунда...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter