Асосий воситаларни таъмирлашни ҳисобга олиш тартиби

01.11.2020
author avatar

Асал Хашимова

МВ Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти департаменти директори ўринбосари
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– асосий воситаларни таъмирлаш турлари;
– асосий воситаларда ўтказилган таъмирлашни қандай ҳужжатлаштириш керак;
– асосий воситаларни таъмирлаш харажатларининг бухгалтерия ҳисоби.

Асосий воситаларни таъмирлаш турлари 

Асосий воситаларни (АВ) ишчи ҳолатда сақлаш, ишлаш қобилияти ва яроқлилигини тиклаш учун улар таъмирланади.

Таъмирлаш қуйидагиларга боғлиқ ҳолда:

  • конструктив хусусиятларга;
  • зарарнинг хусусиятига;
  • АВ объектининг алоҳида таркибий қисмларининг эскириш даражасига;
  • таъмирлаш ишларининг мураккаблиги жорий, ўртача, капитал тарздаги таъмирлаш ишларига ажратилади.

Жорий таъмирлаш АВни ишчи ҳолатда сақлаб туриш мақсадида амалга ошириладиган таъмирлашдир .
У қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • деталлар ва узелларни алмаштириш ёки тиклаш;
  • кичик нуқсонларни бартараф этиш;
  • созлаш ва бошқа ишлар.

Жорий таъмирлаш АВ объектига хизмат кўрсатувчи ходимлар ёки фойдаланиш жойидаги таъмирлаш гуруҳи томонидан кўпинча профилактик текширув пайтида амалга оширилади. Одатда, жорий таъмирлаш 1 йилдан камроқ вақт оралиғида амалга оширилади.

Бинолар ва иншоотлар учун жорий таъмирлаш қуйидагилар ҳисобланади:

  • бутун объектни эмас,...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг