Норезидент доимий муассасаси фойда солиғини қандай тўлайди

07.05.2022
author avatar

Дилшод Султонов

молия вазирининг ўринбосари
author avatar

Радмила КАРИМОВА

солиқ маслаҳатчиси

Тавсияда:

– норезидентнинг доимий муассасаси юзага келаётганлиги қандай аниқланади;
– доимий муассаса фойда солиғини қандай ҳисоблайди;
– доимий муассаса қандай қилиб фойда солиғини тўлайди ва у бўйича ҳисобот беради.

 

Норезидентнинг доимий муассасаси юзага келаётганлиги қандай аниқланади

Агар хорижий компания Ўзбекистон ҳудудида хизматлар кўрсатса ёки ишларни бажарса, ушбу фаолият норезидентнинг доимий муассасасини юзага келтираётган ёки келтирмаганлигини аниқлаш лозим.

Доимий муассаса (ДМ)  юридик шахс эмас, бу шунчаки Ўзбекистон ҳудудида фаолиятини амалга ошираётган норезидент – компания эга бўладиган солиқ мақоми. Ушбу мақом:

  • фақат солиқ солиш мақсадида фойдаланилади;
  • хизматчилари ёки ёлланган бошқа ходимлар орқали Ўзбекистон ҳудудида “жисмонан” фаолият юритаётган хорижий компанияга нисбатан қўлланилади.

Хорижий компаниянинг Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритаётганини қуйидагича асослаш мумкин: 

  • хизматлар кўрсатади, ишлар бажаради;
  • жой, ускуна, омборхона ва бошқаларга эга;
  • Ўзбекистон резиденти – жисмоний ёки юридик шахсга ўзининг номидан шартнома имзолашни топширади, шунинг натижасида  мамлакатда даромадга эга бўлади. 
Эътибор беринг
ДМ ташкил этилган ҳолатда солиқ мажбуриятларини норезидент мустақил равишда бажаради. Агар ДМ ташкил этилмаса, Ўзбекистондаги манбалардан даромад оладиган норезидент учун солиқлар, даромадларни тўловчи манба – солиқ агенти томонидан тўланади.

Қуйидагиларга асосан ДМ юзага келаётганлигини аниқланг: 

  • СК 36-моддаси;
  • иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш мақсадида халқаро шартноманинг 5-моддаси, агар бундай битим норезидентнинг давлати билан тузилган бўлса. 
Эътибор беринг
Агар норезидентнинг фаолияти СК ёки халқаро шартномага мувофиқ ДМ юзага келишига олиб келса, у ўзи мустақил равишда солиқ ҳисобида туришга мажбур. Бундай ҳолатда норезидентга даромад тўловчи корхона даромадга солиқ солишдан озод этиш ёки пасайтирилган ставкани қўллаш кўринишидаги халқаро шартноманинг солиқ имтиёзларини қўллашга ҳақли эмас.
Buxgalter.uz тавсия қилади

Норезидентга даромад тўлашдан олдин тасдиқланган ДМ сифатида ҳисобда турганлиги тўғрисида солиқ органи томонидан тасдиқланган маълумотнома сўранг

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг