Асосий воситалар бўйича маълумотларни ёритиб бериш

09.09.2022
author avatar

Иброҳим АҲМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт
author avatar

Кирилл ПОПАДЮК

МҲХС бўйича эксперт

Молиявий ҳисоботни шакллантиришда асосий воситалар бўйича изоҳларни (тушунтириш хатини) ҳам тайёрланг. Уларда асосий воситалар ҳисоби ва ҳисоботдаги маълумотларнинг моҳиятини очувчи ва ёритиб берувчи қўшимча маълумотларни кўрсатинг. Ёритиб беришлар фойдаланувчиларни маълумот билан таъминлайди, бу уларга ташкилотнинг молиявий ҳолатини, раҳбарият томонидан танланган сиёсатни янада тўлиқ таҳлил қилиш ва бошқа ташкилотлар билан солиштириш ўтказишга имкон беради.

Асосий воситаларнинг ҳар бир синфи бўйича қуйидаги маълумотларни албатта ёритиб беринг:

  • баланс қийматини баҳолаш учун базани;
  • амортизация ҳисоблашнинг қўлланиладиган усулларини;
  • фойдали хизмат муддатлари ёки амортизация нормаларини;
  • ҳисобот даври боши ва охирига асосий воситаларнинг баланс қиймати ва жамланган амортизациясини (қадрсизланишдан жами йиғилган зарарлар билан бирга);
  • ҳисобот даври боши ва охирига АВнинг баланс қиймати солиштирмасини.

Солиштирмада қуйидагиларга таъсир қилган сабабларни кўрсатинг:

 

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг