Компьютер хизматлари учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёздан кимлар фойдаланадилар

preview

«Корхона ИФУТ бўйича «Компьютер ва периферия ускуналари» 95110 кодига мувофиқ хизматлар кўрсатади. 27.01.2022 йилдаги ПҚ-104-сон қарорга асосан ижтимоий солиқнинг имтиёзли ставкасини қўллашимиз мумкинми?».

Саволга МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди:

 

– Корхона ижтимоий солиқнинг 1%лик ставкасини қўллашга ҳақли.

 

2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар турли хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1% этиб белгиланди . Шу жумладан – компьютер хизматлари ҳам.

Мазкур имтиёз бундай хизматлар кўрсатишдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60%ини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари томонидан қўлланилади.

«Компьютер хизматлари» тушунчаси компьютер техникаси билан боғлиқ барча хизматларни ўз ичига олади. Шу боисдан компьютер ва периферия ускуналарини таъмирлаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар ушбу имтиёзни қўллашга ҳақлидир.

Эътибор беринг

Ижтимоий солиқнинг ушбу ставкасидан фойдаланадиган тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимлар сонини яшириш ҳолатлари аниқланганда:

  • имтиёзнинг амал қилиши тўхтатилади;
  • белгиланган молиявий санкциялар қўлланилади.