Тайёр маҳсулотларни сотишни қандай ташкил қилиш керак

12.12.2022
author avatar

Шарофитдин Ҳайдаров

Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази директори ўринбосари
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– маҳсулотлар билан бирга етказиб берилган тарани қандай ҳисобга олиш керак;
– маҳсулотларни етказиб беришни қандай ҳисобга олиш керак;
– комиссия шартномаси бўйича маҳсулотларни сотишни қандай ҳисобга олиш керак;
– электрон тижорат воситалари орқали маҳсулотлар сотилганда қандай ҳисобга олиш керак;
– харидорлар томонидан маҳсулотларнинг қайтарилишини қандай ҳисобга олиш керак.


Тайёр маҳсулот тўғридан-тўғри жўнатиш йўли билан ёки ўзининг савдо бўлинмаси орқали сотилиши мумкин.

Ишлаб чиқариш корхоналари ўз маҳсулотларини қуйидагича сотишлари мумкин:

  • нақд пулсиз ҳисоб-китоблар орқали, шу жумладан комиссия шартномалари бўйича. Ўзининг ишлаб чиқарган маҳсулотларини сотиш улгуржи савдо ҳисобланмайди ;
  • ўзининг савдо дўконлари (шу жумладан жойида ишлаб чиқаришни ташкил этиш) ёки стационар шохобчалари (мулк ҳуқуқидаги ёки ижарага олинган) орқали НКМ ва ҳисоб-китоб терминалларидан мажбурий фойдаланган ҳолда чакана савдо;
  • электрон тижорат воситалари орқали. Бундай савдо ҳажмидан қатъи назар, чакана савдо ҳисобланади .

Ишлаб чиқарувчи маҳсулотнинг кўп турлари учун нархни мустақил равишда белгилайди. Фақат уларнинг баъзилари учун нархлар давлат томонидан тартибга солинади:

  • ижтимоий аҳамиятга эга ва стратегик 
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг