НКТ орқали сотиладиган товар ва хизматларга солиқ имтиёзини қўллаш

13.06.2022
author avatar

Неъматжон Раҳмонов

ДСҚ Солиқ назорати департаменти бошқармаси бошлиғи ўринбосари
author avatar

Олег ГАЕВОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда фискал чекларни шакллантириш;
– муайян турдаги товар ва хизматларга татбиқ этиладиган имтиёзнинг ушбу товар ва хизматларни сотувчи барча корхоналарга қўлланилиши;
– муайян турдаги товар ва хизматлар учун муайян корхоналарга тақдим этилган имтиёзлар;
– МХИК (маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди) кўрсатилмаган ёки бошқа МХИК кўрсатилган чекларни тузатиш.

 

2022 йилнинг февраль ойидан бошлаб ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларда онлайн-НКМ и виртуал касса чекларидаги маълумотлар асосида имтиёзларга доир ахборот автоматик равишда шакллантириб келинмоқда. 2022 йилнинг март ойидан бошлаб тўлов тизимлари ва маркетплейслар (Click, PayME, Joyda ва ш.к.) электрон фискал чекларни шакллантириш ва харидорларга бериш тизимини жорий қилмоқда. Ушбу чеклар бўйича ахборот солиқ бўйича ҳисоб-китобларда ҳам автоматик равишда акс эттирилади.

Эътибор беринг
Имтиёзларни қўллаш бўйича автоматлаштирилган тизимда энг муҳими – чекда товарга кўрсатилган МХИК. Агар имтиёз МХИКга боғланган бўлса, у ҳолда имтиёз Ҳисоб-китобда ҳисобга олиниб, у тўғри бўлади.

Онлайн-НКМ (онлайн-НКМ, виртуал кассалар, маркетплейслар) орқали ўтган суммаларга қўлланиладиган барча имтиёзлар қуйидаги икки гуруҳга бўлинади:

  • муайян турдаги товар ва хизматларни сотувчи барча корхоналар учун ушбу товар ва хизматларга татбиқ этиладиган имтиёзлар;
  • муайян турдаги товар ва хизматлар учун муайян корхоналарга тақдим этилган имтиёзлар.

Гуруҳга шунингдек имтиёзни қўллаш технологияси ҳам боғлиқ.

Эътибор беринг

my.soliq.uz сайтидаги...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг