Солиқ аудити натижаси бўйича шикоятни қандай бериш керак

12.05.2021
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти

Тавсияда:

– солиқ аудити натижаларини расмийлаштириш;
– солиқ аудити пайтида ва унинг натижалари бўйича санкциялар;
– солиқ аудити хулосасига шикоят қилиш;
– текширилаётган шахснинг шикоятини кўриб чиқиш бўйича юқори турувчи солиқ органининг ваколатлари;
– солиқ аудити натижалари бўйича шикоятнинг мазмуни.

 

Солиқ аудити натижалари қандай расмийлаштирилади

Солиқ аудити натижалари бўйича инспекторлар далолатнома тузадилар. Солиқ аудити далолатномасида қуйидагилар кўрсатилади:

  • текширилаётган корхона ҳақидаги асосий маълумотлар:

– биринчи ва иккинчи имзо ҳуқуқига эга бўлган шахслар;
– фаолият турлари;
– аудитни электрон рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотлар;
– таъсисчилар тўғрисидаги маълумотлар;
– кадастр ҳужжатлари маълумотлари;
– таркибий бўлинмалар ҳақида маълумотлар;
– лицензиялар;
– инвестициялар;

  • инспекторлар текширишни бошлаш тартибига риоя қилганликлари тўғрисида белгилар:

– хабарнома топширилганлиги;
– буйруқ тақдим этилгани;
– текширилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги;

  • аудитни ўтказиш жараёни ва аниқланган фактлар:

– йиллар кесими бўйича даромадлар;
– қўшимча ҳисобланган солиқлар;
– инспекторлар томонидан ўтказилган тадбирлар;
– аниқланган қоидабузарликлар;
– далолатномага илова қилинадиган ҳужжатлар;
– ҳужжатларни ўрганиш усуллари;

  • солиқ аудити натижаси бўйича хулосалар.

Аниқланган қоидабузарликлар фактларини тасдиқловчи ҳужжатлар солиқ аудити текшируви далолатномасига илова қилинади. Агар қоидабузарликлар аниқланмаса, инспекторлар бу ҳақда...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг