Чет эл фуқароси Ўзбекистонда қандай давлат хизматларидан онлайн фойдаланиши мумкин

preview

Чет эллик фуқаролар Ўзбекистон компанияларида ишлаши ёки бу ерда ўз бизнесини очиши мумкин. Шахсий ва ишбилармонлик масалаларини ҳал қилишда улар ҳар бир ҳолатда давлат органларининг «остонасига қадам қўйишлари» шарт эмас. Улар баъзи хизматларни электрон шаклда олишлари мумкин.

Buxgalter.uz хорижий фуқароларга керак бўлиши мумкин бўлган асосий онлайн хизматлар рўйхатини тузди.

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Ўзбекистонда ЯИДХП ва бошқа давлат электрон хизматларидан фойдаланишни бошлашдан олдин чет эл фуқароси жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) олиш учун давлат органига камида бир марта ўзи келиб мурожаат қилиши керак бўлади. У OnID Ягона идентификация тизимида ҳисоб яратиш учун зарур.

Чет эл фуқароси ЖШШИРни давлат хизматлари марказида ёки вақтинча рўйхатдан ўтган ёхуд доимий яшаш жойи бўйича ИИБнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида олиши мумкин.

ЖШШИРни олгандан ва маҳаллий алоқа операторининг SIM-картасини харид қилгандан сўнг (OnID тизимида идентификация қилиш учун талаб этилади), чет эл фуқароси қуйидаги хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади:

Хизмат номи

Тавсифи

Бажарилиш муддати

Қиймати

1

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида (паспорт столи) электрон навбатни расмийлаштириш

Ушбу хизмат орқали МФРБда қуйидагиларни расмийлаштириш учун электрон навбатда «жой эгаллаш» мумкин: – доимий ёки вақтинча прописка; – рўйхатдан чиқариш; – Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш; – биометрик паспорт; – хорижий

Автоматик тарзда

Бепул

2

Турув жойи бўйича рўйхатдан ўтиш

ЭРИ калити талаб этилади.
Хизмат МФРБга (паспорт столига) бормасдан вақтинча прописка олиш имконини беради.
Авторизациядан ўтиб, электрон шаклни тўлдиринг. Уй эгасининг паспорти ёки ID-картаси маълумотлари ва ўз маълумотларингизни киритинг.
Агар ижара шартномаси ДСҚда ҳисобга қўйилган бўлса, мулкдорнинг розилиги талаб этилмайди. Тўловдан сўнг, вақтинча рўйхатдан ўтиш бланки электрон шаклда юборилади
1 иш куни ичида БҲМнинг 0,018 баравари

3

Юридик шахсларнинг ҳисоб маълумотлари билан танишиш

ЯИДХПда авторизациядан сўнг, қизиқтирган ташкилотнинг СТИРини кўрсатиб электрон шаклни тўлдиринг. Хизмат хўжалик субъектларининг рўйхатдан ўтиш маълумотларини кўриш имконини беради Автоматик тарзда Бепул

4

Янги тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказиш

Аризани тўлдиринг, таъсис ҳужжатларини давлат (ўзбек) тилида илова қилинг, қўшилишда – топшириш далолатномаси, бўлиниш ва ажратишда –тақсимлаш баланси тақдим этилади.
Сиз тадбиркорлик субъекти идентификаторини оласиз, маълумотлар Давлат реестрига киритилади. Рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси электрон шаклда берилади
Янги субъектни рўйхатдан ўтказиш – 30 дақиқа, устав фондини ошириш, улуш (ҳисса) ўтиш билан боғлиқ ўзгартишлар – 16 соатгача БҲМнинг 0,18 баравари

5

Автотранспорт суғурта полисининг амал қилишини текшириш

Электрон шаклда автотранспортнинг давлат рақамини киритинг Автоматик тарзда Бепул

6

Солиқ органларининг ягона ғазначилик ҳисоб рақамлари реквизитлари

Электрон шаклда ҳудуд, туман ва солиқ турини кўрсатинг Автоматик тарзда Бепул

7

Товар биржаларида операциялар амалга оширадиган хорижий юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш

Ариза бериш учун электрон шаклни тўлдириш кифоя 3 иш куни ичида Бепул

8

Чет эл фуқаролари фарзандларини мактабга қабул қилиш учун ариза

Электрон шакл тўлдирилиб, қуйидаги ҳужжатлар pdf форматда илова қилинади:
1) фанлар ва имтиҳонлар бўйича баҳолар (баллар) кўрсатилган ҳужжат нусхаси;
2) ушбу ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган таржимаси;
3) ўқувчи учун тиббий кўрик ҳужжати нусхаси;
4) агар қонуний вакил ота-она бўлмаса, унинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат
7 иш куни ичида Бепул

9

Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш учун ариза (Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун) Электрон шакл тўлдирилиб, давлат божи тўланади. Ваколатли орган тест вақти ва жойи ҳақида хабар беради. Тестдан сўнг 3 кун ичида натижалар эълон қилинади. Имтиҳон муваффақиятли топширилса, ўзбек тилини билиш сертификати электрон шаклда берилади 3 кун ичида БҲМнинг 0,018 баравари
 10 Ўзбекистон Республикасига электрон виза олиш учун ариза бериш Аризачи шахсий маълумотлари, сафар ҳужжати ва кириш мақсадини кўрсатади, консуллик йиғимини тўлайди. Тўлов тасдиқлангандан сўнг ариза кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади 3 иш куни ичида Консуллик йиғими – 20 АҚШ доллари
 11 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқлаш Электрон шакл тўлдирилиб, давлат божи тўланади ва ваколатли орган қарорини электрон шаклда кутиш лозим 15 иш куни ичида БҲМнинг 0,9 баравари
 12 Тўловларни амалга ошириш (давлат божлари, коммунал тўловлар, жарималар ва бошқалар) ЯИДХП орқали кўплаб хизмат ва тўловларни онлайн амалга ошириш мумкин Дарҳол

Саида ЖАНИЗАКОВА  тайёрлади


Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи /uz/publish/doc/text182365_chet_ellik_hodimga_my_gov_uz_da_kursatiladigan_davlat_hizmatlari