Юридик шахслардан олинадиган ер солиғини қандай ҳисоблаб чиқариш керак

27.01.2022
author avatar

Зарема Меналиева

МВ бўлим бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ базаси;
– қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқ базаси;
– ер солиғини ҳисоблаш
– фойдаланилмайдиган объектлар билан банд бўлган ер участкалари бўйича ер солиғини ҳисоблаш.

 

Ер солиғи бўйича солиқ базаси қандай аниқланади

Ер участкасининг нимага мўлжалланганлигидан келиб чиққан ҳолда юридик шахслар учун ер солиғи бўйича солиқ базалари қуйидагича белгиланган  :

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича – солиққа тортилиши лозим бўлган ер участкасининг умумий майдони;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича – солиққа тортилиши лозим бўлган ер участкасининг норматив қиймати.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ базаси

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ базасини ер участкасининг умумий майдонидан солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонларини чегириб ташланган ҳолда аниқланг :

Солиқ базаси = Ер участкаларининг умумий майдони – Имтиёзга эга участкаларнинг майдони.

Ажратилган ер участкасининг майдони тўғрисида маълумотлар ҳамда алоҳида ер участкага тегишли бўлган ҳуқуқ, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият томонидан берилган ҳужжатларда акс эттирилади. 

Эътибор беринг
Агарда сиз кўп квартирали уйларда нотурар жойга эга бўлсангиз, ер солиғини ушбу жойнинг майдонини қаватлар сонига бўлган ҳолда ҳисобланг .
Мисол
Кўп квартирали уйда нотурар жойга эга бўлган корхона томонидан...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг