Жисмоний шахсдан автомобиль сотиб олинса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади

preview

«Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахсдан автомобиль сотиб олдик. Бизнинг корхона ушбу битим бўйича қандайдир ҳисоботни топшириши ва солиқлар тўлаши керакми?»

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга солиқлар бўйича эксперт Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди:

 

– СКнинг 378-моддаси 7-бандига мувофиқ, жисмоний шахснинг ўзига хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мулкни сотишдан олган даромадлари солиқ солишдан озод қилинади, баъзи ҳоллар бундан мустасно (қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондидаги улушлар, яшаш учун мўлжалланмаган бинолар ва яқинда сотиб олинган турар жой биноларини сотиш).

Шундай қилиб, агар жисмоний шахс ўзига тегишли автомобилни юридик шахсга сотса, юридик шахс-харидорда (солиқ агенти) ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш мажбурияти юзага келмайди. Жисмоний шахснинг бундай даромадидан ижтимоий солиқ ҳам ундирилмайди, чунки у СКнинг 403-404-моддаларига кўра меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайди.

Тавсия

Қайта сотиш учун жисмоний шахслардан сотиб олинган автомобиллар ва турар жой кўчмас мулк реализация қилинганда ҚҚСни қандай ҳисобланади.

 

Жисмоний шахсдан автомобиль сотиб олишни ҳисоботда қандай акс эттириш керак

Жисмоний шахснинг мулкий даромади суммаси ва имтиёзини ЖШДС ва ижтимоий солиқ Ҳисоб-китобида (шакл коди 11101_16) акс эттиринг:

  • Ҳисоб-китобнинг 012-сатрида «Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375-моддаси (дивидендлар ва фоизлардан ташқари), 376 ва 377-моддалари (Ҳисоб-китобга 5-сонли иловадаги 5-устун)»;
  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ Ҳисоб-китобига 5-сонли иловада:

– 4-устунда – жисмоний шахснинг резидентлигига қараб «1» ёки «2» рақами;
– 5 ва 6-устунларда – ҳисобланган мулкий даромад суммаси;
– 7-устунда – «мулкий даромадлар» позицияси билан «1» рақами;
– 8 ва 9-устунларда ҳеч нарса кўрсатилмайди, чунки ЖШДС бўйича имтиёз қўлланилади;

  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ Ҳисоб-китобига 2-сонли иловада:

– 0301-сатрда СКнинг 378-моддаси 7-бандига мувофиқ тегишли имтиёзни кўрсатинг.

Эътибор беринг

ЖШДС ва ижтимоий солиқ Ҳисоб-китобини тўлдириш учун жисмоний шахснинг ЖШШИРини аниқлаштиринг.

 

Ўз автомобилини сотаётган жисмоний шахс солиқ органларига жами даромад тўғрисида декларация топшириши шарт эмас  . Бундай хулосани СКнинг 393-моддаси 1-қисмига асосланиб чиқариш мумкин:

декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга мулкий даромадлар киради, агар улар солиқ агентида солиқ солишга тортилмаса.

Бу ҳолда солиқ агенти – бу автомобилни унинг эгаси-жисмоний шахсдан сотиб олаётган ва жисмоний шахс даромадига СКнинг 378-моддаси 7-бандида белгиланган имтиёзни қўллаётган корхонадир.

Тавсия

Жисмоний шахсдан офис ёки машинани ижарага олдингизми, жисмоний шахсдан кўчмас мулк сотиб олдингизми? Бу тўловлардан ЖШДСни қандай ҳисоблаш бўйича жавобларни излашга вақт сарфламанг. Бизнинг экспертларимиз аллақачон тушунтиришлар тайёрлашган:

 

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text183273_jismoniy_shahsdan_avtomobil_sotib_olinsa_qanday_soliq_oqibatlari_yuzaga_keladi