Хато МХИК мавжуд чекларни тез аниқлаш мумкин (йўриқнома)

preview

Солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматида янги ҳавола – “Хато МХИК мавжуд чеклар” пайдо бўлди. Buxgalter.uz солиқ идорасида янги функционал қандай ишлашини аниқлаштирди:

 

- Хизмат солиқ тўловчига айрим товарлар бўйича МХИК мавжуд бўлмаган ёки tasnif.soliq.uz да белгиланганидан фарқ қиладиган унинг чеклари тўғрисида ахборот олишга ёрдам беради.

 

Хато тўғрисида батафсил ахборот олиш учун:

1. Солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматида “Хато МХИК мавжуд чеклар” ҳаволасини очинг.

2. Фильтрни тўлдиринг. Бу сизни қизиқтирган давр учун аниқ фискал модуллар бўйича ахборот олиш имконини беради:

  • фискал модулнинг IDси майдонида - текширилаётган фискал модулни кўрсатинг;
  • тегишли устунларда ахборот олиш зарур бўлган даврни кўрсатинг.

 

1. “Излаш”га босинг.

Пастроқда “Охирги тушумлар” бўлимида  айрим товарлар бўйича МХИК кўрсатилмаган ёки хато кўрсатилган чеклар акс эттирилади. Аниқ чекда қандай муаммо борлигини кўриш учун унга босинг. Экранда чек ва хато тўғрисида батафсил ахборот очилади (қизил фонда ажратиб кўрсатилади) (МХИК коди мавжуд эмас/ МХИК мувофиқ эмас).

 

Хато қандай тўғриланади

1. Товарнинг МХИКни аниқланг. Бунинг учун:

  • ЭРИси ёрдамида tasnif.soliq.uz сайтига киринг;
  • излаш хизмати ёрдамида сизнинг товарингизга мос келадиган МХИКни топинг;
  • шу номдаги хизмат ва ЭРИси ёрдамида мазкур МХИКни танланганларга қўшинг.

Энди сизга керакли МХИК автоматик тарзда солиқ тўловчининг шахсий кабинети “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Менинг товарларим (хизматларим)” ҳаволасида акс эттирилади.

Шундан кейин сиз чекка тузатиш киритишга киришишингиз мумкин.

 

2. Нотўғри МХИК мавжуд чекларга тузатиш киритинг.

Бунинг учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Чекка тузатиш киритиш” ҳаволаси функционалидан фойдаланинг. Буни қандай бажаришни қуйидаги тавсияда ўқинг:

  • Чекдаги хато қандай тузатилади.

Тузатиш муваффақиятли киритилгандан сўнг, ўнг бурчакда “Чекка тузатиш муваффақиятли киритилди ва маълумотлар тасдиқланди” хабари пайдо бўлади.

Ўзгартиришлар киритилгандан кейин чек “Хато МХИК мавжуд чеклар” функционалида тақдим этилган рўйхатдан чиқарилади.

 

3. Кейиинги чекларда хатоларнинг олдини олиш учун онлайн-НКМ ёки виртуал касса хотирасига киритилган товарлар тўғрисида ахборотга тегишли ўзгартиришлар киритинг. Бу масала бўйича сизнинг ТХКМ ходимлари сизга маслаҳатлар беришлари мумкин.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади