Масъулияти чекланган жамиятнинг устав капитали қандай шакллантирилади
Тавсияда:
– МЧЖ устав фондини ким тўлаши керак;
– МЧЖга устав фонди сифатида нима берилиши мумкин;
– МЧЖ устав фондини шакллантириш муддатлари;
– МЧЖ устав фондини камайтириш;
– МЧЖ устав фондини кўпайтириш.
Масъулияти чекланган жамиятни (МЧЖ) ташкил этишда унинг ҳар бир таъсисчиси жамиятнинг устав капиталидаги ўз улушини тўлиқ тўлаши керак . Таъсисчиларни бундай мажбуриятдан озод қилиш мумкин эмас. Пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар жамиятнинг устав капиталига қўшиладиган ҳиссалар бўлиши мумкин . Устав капиталининг минимал миқдори лицензия талаблари билан ҳам белгиланиши мумкин.