Чегириб ташланмайдиган харажатларни қандай аниқлаш керак
Тавсияда:
– чегириб ташланмайдиган харажатларнинг таърифи ва таркиби:
моддий қимматликларнинг нормадан ортиқ йўқотилиши;
бошқа ташкилотларга жойларни тақдим этиш;
моддий наф тарзидаги тўловлар;
дала (сафар) таъминоти ва автотранспорт хизматидан фойдаланганлик учун компенсация;
пенсияларга устамалар ва қўшимча тўловлар;
моддий ёрдам;
хайрия ва ҳомийлик ёрдами;
атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари;
камчиликлар ва бузилишларни бартараф этиш харажатлари;
талон-торож қилишлар ва камомадлардан кўрилган зарарлар;
бошқа шахслар учун тўланган солиқлар;
текширув натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимлар;
тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга доир харажатлар;
касаба уюшмалари қўмиталарига ёрдам кўрсатиш;
маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган хизматлар кўрсатганлик учун қилинган харажатлар;
солиқ солинмайдиган даромад олиш билан боғлиқ харажатлар;
ҳақиқатда хизматлар кўрсатмасдан туриб амалга оширилган операциялар бўйича харажатлар;
даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар;
пенялар, жарималар ва бошқа санкциялар;
амортизация қилинадиган активларнинг қийматига қўшиладиган харажатлар;
амортизация қилинмайдиган мол-мулкнинг қийматига қўшиладиган харажатлар;
харажатларнинг Солиқ кодексида белгиланган харажатлар нормаларидан ошиб кетиши;
қонунчиликда назарда тутилмаган захираларга, захира фондлари ва бошқа фондларга ажратмалар;
дивидендлар;
бошқа шахсларнинг фойдасига тўланадиган ихтиёрий суғурта бадаллари;
назоратга олинган қарздорликлар бўйича харажатлар;
текинга берилган мол-мулк (хизматлар) ;
ишончли бошқарув муассисининг харажатлари;
нотижорат ва халқаро ташкилотларга тўланадиган бадаллар;
захира маблағлари ҳисобига амалга оширилган харажатлар;
мол-мулк нархининг пасайиши;
оддий ширкат шартномаси доирасида кўрилган зарарлар;
солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи таркибида пул маблағларининг ўтказилиши;
носоз ТМЗни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар;
муддати ўтган ва кечиктирилган кредитлар бўйича фоизлар.
Чегириб ташланмайдиган харажатларнинг таърифи ва таркиби
Чегириб ташланмайдиган харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини камайтирмайди. Бунда улар хўжалик фаолияти натижаси сифатидаги бухгалтерия ҳисобидаги ҳақиқий фойдани камайтиради.
Бу харажатлар асосий фаолият билан бевосита боғлиқ эмас, ишлаб чиқариш натижалари уларга боғлиқ эмас.
Чегириб ташланмайдиган харажатларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 4-устунида акс эттиринг.
Уларга қуйидаги харажатларни киритинг :