Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Корхонани тугатишда УФга ҳиссани товар билан қайтарсангиз
“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган улгуржи савдо корхонаси тугатилмоқда. Фаолият тўхтатилди. Бошқа дебиторлар билан ҳисоб-китоб қилингандан ва солиқлар тўлангандан кейин таъсисчиларга ҳиссаларни қайтаришни бошладик. Шу жумладан – омбордан товар қолдиқлари билан. Биз бу ҳолда товарларни беришга айланмадан олинадиган солиқ солинмайди деб ҳисоблаймиз, бироқ солиқ органлари ходимлари бунинг аксини талаб қилишмоқда. Илгари 2910-счётида ҳисобга олинган ва тугатилишда таъсисчига унинг ҳиссаси доирасида берилган товарнинг қийматига айланмадан олинадиган солиқ солинадими?”.
Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
– Ҳа, солинади. Бу СКнинг 463-моддаси 3-қисми 1-бандида аниқ белгиланган. Товарлар (хизматлар)ни қуйидагиларга бериш айланмадан олинадиган солиқ солиш объекти ҳисобланади:
- иштирокчилар таркибидан иштирокчи чиққан (чиқиб кетган) тақдирда ёхуд унинг юридик шахсдаги улуши камайтирилганда ёки юридик шахс томонидан иштирокчидан унинг ушбу юридик шахсда иштирок этиш улуши (улушнинг қисми) қайтариб сотиб олинганда ушбу иштирокчига бериш;
- юридик шахс бўлган эмитент томонидан акциядордан ушбу эмитент чиқарган акциялар қайтариб сотиб олинганда акциядорга бериш;
- юридик шахс тугатилганда акциядорга ёки иштирокчига бериш.
Бухгалтерия ҳисобида мазкур операцияни қуйидаги ўтказмалар билан акс эттиринг:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
|
МЧЖни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинди |
||
Таъсисчига УФдаги улуши бўйича қарзга тенг суммада товар берилди/сотилди (улушни товар билан қайтариш суммасини ҳисоблаб чиқариш чоғида мазкур операция суммасидан айланмадан олинадиган солиқни тўлаш зарурлигини ёдда тутинг) |
||
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисобланди |
||
Айланмадан олинадиган солиқ тўланди |
||
Корхона ва таъсисчи (таъсисчилар) ўртасидаги ўзаро мажбуриятларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш амалга оширилди |
Эслатиб ўтамиз, таъсисчиларга ҳиссаларни асосий воситалар ва бошқа мол-мулк (мебель, офис жиҳозлари) билан қайтариш ҳам жами солиқ солинадиган даромаднинг ошишига олиб келиши мумкин .
Сиз Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги мутахассислари ва “Норма” экспертларининг қўшма тавсияларида янада кўпроқ йўл-йўриқларни топасиз: