ҚҚС тўлашга қандай ўтиш мумкин

20.09.2022
author avatar

Иродахон Аббосхонова

МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ҚҚС тўлашга мажбурий ўтиш:
        йиллик жами даромаднинг белгиланган чегаравий қийматдан ошиб кетиши;
        жорий жами даромаднинг белгиланган чегаравий  қийматдан ошиб кетиши;
        импорт шартномасини тузиш;
        тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаган майдонларнинг мавжудлиги;
        марказлаштирилган манбалар ҳисобига объектлар қуриш;
        спиртли ичимликлар, шу жумладан пиво чакана савдоси;
        солиқ маслаҳатчилари ва аудиторлик ташкилотлари учун;
        нотижорат ташкилотлари учун;
– айланмадан олинадиган солиқдан ихтиёрий равишда ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтиш;
– ҚҚС тўлашга ўтишни расмийлаштириш.

 

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга қуйидагича ўтадилар:

  • мажбурий тартибда; 
  • ихтиёрий.

Корхона қачон ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши мажбур 

 Корхона ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтиши шарт, агар:

  • унинг йиллик жами даромади 1 млрд сўмдан ошса ;
  • календарь йил давомида унинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошса ;
  • у қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган майдонларининг мулкдори ҳисобланса ;
  • у молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобидан объектларни қуриш учун шартномалар тузган бўлса (жорий ва капитал таъмирлашдан ташқари) ;
  • у биринчи марта товарлар импортига шартнома тузган бўлса ;
  • у янги ташкил этилган бўлиб, йил давомидаги амалдаги ўртача кунлик жами даромади 2 739 726 сўмдан ошса (1 млрд сўм : 365 кун);

Агар корхона қуйидаги фаолиятлар билан шуғулланишни бошлаган бўлса, ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши мажбурий ҳисобланади :

  • спиртли ичимликлар, шу жумладан пиво чакана савдоси;
  • акциз ости товарлар ишлаб чиқариш ёки акцизости хизматларни кўрсатиш;
  • фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилиш;
  • лотереялар ташкил этиш.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари бўлган корхоналар, агар уларнинг суғориладиган экин майдонлари 25 гектарга етган бўлса, ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишга мажбур бўладилар .

Оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахс бўлган оддий ширкат иштирокчиси оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича оддий шериклик шартномаси тузилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади .

Бозорлар ва савдо комплекслари, нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади .

2022 йилдан бошлаб қуйидагилар айланмадан олинадиган солиқни танлаш ҳуқуқисиз ҚҚС ва фойда солиғини тўлайдилар

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг