ҚМИни амалга оширишда маълумотнома-ҳисобварақ-фактура бирламчи ҳужжат ҳисобланадими

preview

“Иккита хусусий корхона (буюртмачи ва пудратчи) вақтинчалик иншоот – ҳаво алмаштириш қувурларини қуришга доир шартнома тузишди. Иш икки ой давомида тугалланган.

Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда фойдаланилган материалларни ҳисобдан чиқариш учун бирламчи ҳужжат ҳисобланадими? Ёки мажбурий равишда 2-сонли шакл ёки 3-сонли шаклни тўлдириш зарурми? Лойиҳа-смета ҳужжатларини расмийлаштириш мажбурийми?”.

Саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

 

– Ишлар тугаллангандан сўнг пудратчи бажарилган ишларга монтаж қилинган ускуна ва фойдаланилган материалларни кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура шакли Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва фаолиятни лицензиялаш мониторинги бўйича Республика комиссиясининг 2009 йил 2 февралдаги 1-сон баённомасига 2-иловада тасдиқланган.

Маълумотнома-ҳисобварақ-фактуранинг электрон шакли “Soliq-servis” ДУК сервисида мавжуд. Солиқ ҳисоботида бажарилган ҚМИ ҳажмини акс эттириш учун умумбелгиланган шакл бўйича электрон ҳисобварақ-фактурани ҳам тўлдиринг.

Пудратчини ҳисобга олишни таъминлаш учун тўлдирилиши зарур бўлган ҳужжатларни корхонанинг ҳисоб сиёсатида кўрсатинг. 2-сонли шакл ёки 3-сонли шакл** эса - бекор қилинган.


* 2-сонли шакл – Бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси.

** 3-сонли шакл – Бажарилган ишлар ва харажатлар тўғрисида маълумотнома.

 

Лойиҳа–смета ҳужжатлари зарурми

Қурилиш пудрати шартномаси бўйича бажариладиган ишлар ФКнинг 666-моддасида кўрсатилган. Агар қурилиш пудрати шартномаси тузилган бўлса, пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ ишларни лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт .

“Корхоналар, бинолар ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш учун лойиҳа ҳужжатларининг таркиби, ишлаб чиқиш тартиби, келишиш ва тасдиқлаш” шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида (ШНҚ 1.03.01-20, 01.04.2021 йилдан амалга киритилган) қуйидагилар кўрсатилган:

  • “мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (ШНҚ) корхоналар, бинолар ва иншоотлар қуриш (жумладан янгисини барпо этиш ва мавжудларини реконструкция қилиш) учун лойиҳа (лойиҳа-смета) ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва таркибини белгилайди ва шаҳарсозлик фаолиятининг барча субъектлари томонидан қўлланилиши учун мўлжалланган. Тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларисиз объектларни қуриш, шунингдек, коммуникацияларни ўтказишга йўл қўйилмайди”.

 Яъни, корхоналарнинг (буюртмачи ва пудратчи) мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҚМИ учун  ШНҚ 1.03.01-20 ва бошқа шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқланган бўлиши керак.

ҚМИ тугаллангандан сўнг қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекциянинг объектдан фойдаланиш учун рухсатномасини олиш зарур .

 


Қурилиш Қурилиш Қурилиш /uz/publish/doc/text184651_qmini_amalga_oshirishda_malumotnoma-hisobvaraq-faktura_birlamchi_hujjat_hisoblanadimi